Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№42, 17.10.2011

ҲАЁТ МАНЗАРАСИ

ТОНГ

... Соат миллари олдинга илдамламоқда. Унга ҳеч нарсанинг аҳамияти йўқ. Инсон умрининг яна бир дақиқаси ўтиб боряпти. Ачинмайди. Нолалар йиғилиб, афсусга айланади. Раҳм қилмайди.

Вақт ўтяпти...

Тун. Кимдир бедор. Кимдир эса ширин уйқуда.

Янги кун кириб келди...

Яна янги-янги режалар, янги фикрлар, ўй-ҳаёллар кутмоқда. Тўлин ой - бутун оламни аллалаётгандай гўё. Дарахтларнинг бош чайқаши майин куйнинг сеҳрига ҳамоҳанг. Борлиқни соат милларининг "чиқ-чиқ"и эгаллайди.

Тонг отяпти...

Куннинг ёруғлик пардаси ойнинг алласини якунлаб, унинг ўрнини эгаллади. Ҳавонинг софлиги дилни яйратади. Тундан ёдгорлик қолмаслиги учун танани чимчилаб ўтадиган шаббода мусаффо ҳавога қўшилиб, тонгнинг унутилмас лаҳзаларини қалбга муҳрлайди. Янги куннинг келганини хабар берувчи - даракчилар овози янада кучаяди. Дов-дарахтлар, гуллар, жониворлар уйғонди - табиат уйғонди. Нимадир етишмаяпти. Ойнинг ўрни бўш. Негадир қуёш кўринмайди. Ҳамон уйқудами ёки ягоналигидан фойдаланиб, қадрини билдирмоқчими? Шунча ҳаракатлардан кейин эркатойлик ярашмайди. Осмоннинг бир чети қизил, нафис мато билан безалди. Демак, қуёш чиқишга аҳд қилибди-да. Ҳаммаси тайёр. Тонгнинг элчилари бир бутун бўлади. Тун билан тонг орасидаги келишмовчилик ҳар доимгидек муроса билан якунланди. Фақатгина инсонларни уйқудан бош кўтаришлари қолди, холос.

Вақт ўтмоқда...

Ташқарида кимнингдир шарпаси кўринди. Энди ҳаммаси тўлиқ...

Кун бошланди... Яна бир неча дақиқалардан сўнг ҳаёт булоғи қайнайди. Соат миллари эса ортга қарамай фақат олдинга интилади... Умр деганлари ана шундай, ортга қарамай юраверади...

Сарвиноз ХАЛИЛОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди