Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№42, 17.10.2011

ҚАЛБ ТУҒЁНИ

"НА СЕН ДЕДИНГ, НА МЕН..."

Суратингга боққан чоғимда,

Ўртанишдан толади юрак.

Шунча ташвиш сабабчиси сен,

Суратингга боқмоқ не керак?

Суратингга боққан чоғимда,

Илк севгимни кўраман унда.

Қанча ёниб-куйсам-да, бироқ -

Суратингга боқаман кунда.

Қўлимда сенинг суратинг турибди. Бу сурат бўлмаганда ҳам сенинг кулишларинг, гапларинг, сендаги ҳеч кимда йўқ гўзалликни, қоп-қора қошлару ёноқдаги қўш холингни кўзим юмуқ ҳолдаям айтиб бера оламан. Ахир, сен менинг қонимда ва жонимдасан!

Сен ҳам шу шаҳарда яшайсан. Ишхоналаримиз ҳам битта кўчага жойлашган. Дастлаб сенинг ишхонанг келади. Сен турфа гуллар барқ уриб очилиб турган ишхонанг ёнидан ўзинг ҳам худди гуллардай гўзаллашиб хонангга кириб кетасан. Ортингдан унсиз кузатиб қоламан. Ҳў анови дераза сенинг хонангнинг деразаси. Хонангга кирасан-у, деразани очасан. Сўнг гулларни меҳр билан дераза токчасига чиройли қилиб териб, уларга сув қуя бошлайсан. Мен бу фарахбахш онлар сира тугамаса, дейман. Афсуски, атиги тўрт гултувакда гулларинг бор, холос. Шундан сўнг ишга шўнғиб кетасан. Мен эса ноиложликдан ўз ишхонамга йўл оламан. Аммо кун бўйи уни-буни баҳона қилиб, ишхонанг олдида ўралашаман. Сени излайман, зора бирров кўриниб қолармикинсан, деб кўз тутаман.

Бироқ, сен бепарвосан, кўйингда ёниб-куйиб, сен учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр бир йигит борлигини, унинг ҳар лаҳза, ҳар соат сенга зор бўлиб яшаётганлигини билмайсан. Қовоғи солиқ бошлиғинг билан бир хонада туриб, рақамлар дунёсига шўнғиб кетганингча оқшом тушганини ҳам сезмай қоласан, чоғи. Ишларинг шунчалар кўпки, ҳатто тушликни ҳам ўша хонангда қиласан. Мен эса бу пайтда хаёлан сен билан суҳбат қуриб, шаҳрим кўчаларини биргаликда сайр қилиб юрган бўламан.

Ўзимнинг туйғуларимни сенга билдирмоқчи бўлиб бир неча бор ҳаракат қилдим. Аммо журъатим етмади. Тўғриси, эҳтиётсиз бир гапим билан сени йўқотиб қўйишдан қўрқаман. Баъзан... Сен ҳақингда одамлардан суриштириб билай дейман-у, обрўйингга путур етишидан чўчийман. Сен менинг маъбудамсан, севгим осмонидаги ёрқин юлдузимсан. Сен менинг доимий ҳамроҳим ва хаёлий суҳбатдошимсан. Боиси, тушларимда сени кўраман. Сен билан тўйиб-тўйиб суҳбатлашаман. Сенга айтадиган гапларим сира тугамайди.

Ҳатто, сенинг аниқ исмингни ҳам билмайман. Ҳарҳолда сенинг исминг дунёдаги энг гўзал исмлардан бири эканлигига ишонаман. Чунки сендаги латофат, назокат, тенгсиз гўзаллик ва малоҳатнинг ўзи қандай қиз эканлигингни ифодалаб тургандай.

Сени бир тўп қизларнинг ичидан ҳам дарҳол ажрата оламан. Сенинг ҳар бир ҳаракатинг мен учун нақадар азиз. Ҳатто, сенинг сариқ ва оқ рангни ёқтиришингни, эгнингда кўпинча шундай рангдаги кийимлар бўлишини илғаб олганман. Ҳар гал ёнимдан ўтиб кетаётганингда сенга бир даста анвойи гуллар тутиб, дил розимни айтмоқчи бўламан. Аммо нимадир мени тутиб қолади.

Сен нафас олаётган ҳаводан мен ҳам нафас олаётганим учун қувониб кетаман. Сенга ишга келишинг ва ишдан чиқишинг билан қорама-қора автобус бекатигача кузатиб қўймасам, кўнглим тинчимайди. Ахир, сен ҳаётим мазмуни, менинг борлиғимсан.

...Сен "На сен дединг, на мен дедим у сўзни..." деган қўшиқни эшитганмисан? Мен ўша қўшиқни жуда-жуда севаман, қайта-қайта эшитишни ёқтираман. Хонанда уни маромига етказиб айтган. Бу, бизнинг қўшиғимиз, бу бизнинг ҳозирча пинҳоний севгимиз қўшиғидир.

Ҳабиба АБДУРАЗЗОҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди