Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№42, 17.10.2011

САЛОМАТЛИК

ҚАТИҚЛИ МАЛҲАМЛАР

Уй шароитида тайёрласа бўладиган оддий малҳамлар борки, уларни тайёрлашга озгина қунт бўлса кифоя. Масалан, қатиқ ёрдамида фойдали малҳамларни тайёрлаб, истеъмол қилиб турса бўлади.

Агар камқон, ҳорғин бўлсангиз, бир пиёла қатиққа бир дона майдаланган ёнғоқ мағзи толқонини, озгина укроп ва бир дона олмани майдалаб тўғраб яхшилаб аралаштиринг-да, хоҳланг ўзини, хоҳланг нон билан еб олинг. Бундай аралашмани истеъмол қилганингиздан сўнг чой, сув ёки бошқа ичимликларни ичиш тавсия қилинмайди. Сабаби, қатиқ танадаги, айниқса, меъда, ичак, ошқозондаги заҳарларни ҳайдаб чиқаради. Укроп билан олма эса танада етишмаётган микроэлементлар ўрнини тўлдиришга ва моддалар алмашинувини яхшиланишига хизмат қилади. Ошқозондаги дамликни ҳам йўқотади.

Агар асабийлашув, ошқозон оғриғи сизни тарк этмаётган бўлса, бир пиёла қатиққа саримсоқпиёздан майдалаб солиб, сўли қочган нон билан истеъмол қилинг. Саримсоқпиёзни кўнглингиз кўтармаса, ўрнига турпдан фойдалансангиз ҳам бўлади. Бундай оддий малҳам юрак оғриғига, қон босимига ҳам ижобий таъсир этади.

Бир қатор хонадонларда қатиқдан сузма олиниб, зардоби тўкиб юборилади. Лекин қатиқ зардобини таомларда маставага сув ўрнида ишлатсангиз, овқатнинг шифобахшлиги ортади.

Форс халқи маставани ана шундай йўл билан тайёрлайдилар. Аслида, мастава сўзи форсча бўлиб, "қатиқ зардоби" деган маънони билдиради. Бундай таомга ялпизнинг 5-6 дона баргидан солиб қўйсангиз, у яна-да, шифобахш бўлади.

Мушарраф ОХУНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди