№44, 27.10.2011 ФАХР
УСТОЗНИ ХОТИРЛАБ...
Тилимизда шундай сўзлар борки, бу сўзларни айтганимизда қалбимизга ҳаяжон, кўнглимизга меҳр тўлгандек бўлади. Шундай сўзлардан бири бу - устоз каломидир. Бу сўз шундай улуғки, уни айтганимизда умримизнинг энг самимий даври - ёшлик йилларимизнинг беғуборлигини, бахтга тўла онларимизни ёдга оламиз.
Илк бор гул билан мактаб остонасига қадам қўйганимизни, қўлимизга ручка ушлаб ҳарф ёзганларимизни, байрамларда шеър ўқиганимизни борингки, ҳар бир лаҳзаларни эслаб энтикамиз.
Мен ҳам устозларимга меҳрим, ҳурматим баландлиги сабаб шу касбни танлаганман. Илк бор француз тилининг жўшқинлиги ва сеҳрини ҳис қилишни менга раҳматли Бумайрамхон Сарбоева опамиз ўргатган эди. Устозимиз ҳозир орамизда йўқ. Аммо устозимизга бўлган меҳр уларнинг фарзандлари, шогирдлари қалбида абадий сақланиб қолади.
Шу устозим сабаб, айнан француз тилига меҳр қўйдим. Айни кунда опамиздан олган билимларимни ёш авлодга ўргатмоқдаман. Устозимнинг ҳам шарафли, ҳам савобли, шунингдек, машаққатли касбини давом эттираётганимдан фахрланаман.
Тилагим, устозимнинг руҳи шод бўлсин! Ортидан қолган дилбандларининг умри зиёда бўлиб, эл-юрт ардоғида юрсинлар.
Феруза РАСУЛОВА,
Булоқбоши туманидаги
11-мактаб ўқитувчиси.
|