Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№44, 27.10.2011

НОБЕЛЬ МУКОФОТИ

2011 йилда у кимларга берилди?

Халқаро мукофотларнинг энг обрўлиги ва энг каттаси шубҳасиз, Нобель мукофотидир. Қайси соҳада бўлишидан қатъи назар, мазкур мукофотга сазовор бўлиш жуда қийин, қолаверса, улкан фахрдир.

Мукофот Нобель жамғармаси деб аталувчи нодавлат ташкилоти томонидан физиология ва тиббиёт, химия, физика, адабиёт йўналишлари бўйича 1901 йилдан, иқтисод йўналиши бўйича 1969 йилдан буён улкан илмий ихтиро ва кашфиётлар, оламшумул ишларни амалга оширган, бетакрор ижодий ишлар билан жаҳон илм-фан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган кишиларга Швецияда берилади. Бундан ташқари, Нобель жамғармасининг Тинчлик мукофоти Норвегияда ўз соҳибига топширилади.

Мукофотга номзодларни Альфред Нобелнинг ўзи васиятномада айтган муассасалар - Скандинавия мамлакатларидаги 8 та университет профессорлари, шу мукофот соҳиблари, Нобель қўмитаси мурожаат этган таниқли шахслар таклиф этадилар. Мукофот соҳибларини аниқлашда эса Швеция қироллик академияси ҳал қилувчи хулосани айтади.

Дастлаб номзодларни, кейин мукофот соҳибларини аниқлаш жараёни йил бошидан октябрь ойига қадар давом этади, мукофотлар октябрнинг иккинчи ярмидан декабрнинг ўнинчи кунига қадар топширилади. Бу ишга жуда кўп мутахассислар жалб этилади. Номзодлар ҳеч қачон расман эълон қилинмайди.

Жорий - 2011 йилда кимлар ва нима учун ушбу юксак унвонга сазовор бўлдилар?

ФИЗИОЛОГИЯ ВА ТИББИЁТ СОҲАСИДА

Инсоннинг иммунитетини аниқлаш ва уни бошқариш борасидаги кашфиёти учун АҚШлик Брюс Бётлер, Ральф Стейнман ҳамда франциялик Жюль Хоффманлар сазовор бўлдилар. Уларнинг илмий кашфиёти туфайли олимлар инсон организмининг табиий ҳимоя воситалари қандай тузилганлиги хусусидаги жуда ноёб, янги маълумотларга эга бўлдилар. Бу билан инсоният олдида ўпка яллиғланиши, рак ва бошқа турли хасталикларни даволаш борасидаа янги имкониятлар эшиги очилди.

Мукофот соҳиблари номи эълон қилингандан сўнг бир неча соат ўтгач, америкалик олим Стейнман мукофот лауреати бўлишидан уч кун аввал рак хасталиги билан вафот этганлиги маълум бўлди. Нобель жамғармаси Низомида мукофот вафотидан кейин ҳеч кимга берилмаслиги белгиланган бўлса-да, мукофотни Стейнманга берилиши ҳақидаги қарор ўзгартирилмади.

ХИМИЯ СОҲАСИДА

Исроилнинг Хайфа шаҳридаги технология институти профессори Даниэль Шехтманга берилди. У юксак мукофотга квазикристаллар бўйича кашфиёти учун сазовор бўлди. Олимнинг илмий ишлари натижасида квазикристалларда атом ва молекулаларни қандай жойлашганлиги аниқланди ва ушбу ихтиро инсониятнинг бу борадаги тушунчасини янги босқичга кўтарди.

Квазикристаллардан ўта қаттиқ ва ўтга чидамли қопламаларни, шунингдек, ўзига хос хусусиятларга эга мутлақо янги қотишмаларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

ФИЗИКА СОҲАСИДА

Жорий йилда нуфузли мукофот америкалик астраномлар Сол Перлмуттер, Адам Рисс ва Австралияда фаолият олиб бораётган олим Браун Шмидтга тақдим этилди. Улар 1929 йилда машҳур Эдвин Хаббл томонидан кашф этилган коинотнинг кенгайиш ҳодисаси кутилгандан кўра жуда тез ва шиддат билан содир бўлаётганлигини исботлаб бердилар. Нобель қўмитаси фикрига кўра, айни пайтдаги ушбу асосли кашфиёт космос, астрономия фани ривожида жуда катта аҳамият касб этади. Лекин у одамларга қандай фойда келтиришига ҳозирча у қадар аниқлик киритилгани йўқ.

АДАБИЁТ СОҲАСИДА

Мазкур йўналишда мукофот швециялик шоир Томас Транстрёмерга насиб этди. У Ватанида шу билан бирга, инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда анча машҳур ижодкордир.

Томас Транстрёмер ижодида сиёсат устун туради, ўз шеърларида модернизм ва сюрреализм анъаналарини давом эттирган. Унинг "Буюк жумбоқ", " Дераза ва тошлар", "Гондола йиғиси" номли китобларида ўзига хос образ ва қарашларни кўриш мумкин.

ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДА

1969 йилдан йилдан буён тақдим этиб келинаётган мазкур йўналиш бўйича мукофотга АҚШлик олимлар Томас Сарджент ва Кристофер Симс сазовор бўлдилар. Уларга мукофот жаҳон макроиқтисодиётида кутилаётган натижалар ва унинг сабабларига бағишланган жиддий тадқиқотлари учун берилди.

ТИНЧЛИК МУКОФОТИ

Унга Нобель мукофоти тарихида биринчи бор уч нафар аёл сазовор бўлди. Булар - Либерия президенти Эллен Жонсон-Серлиф, либериялик фаол аёллардан бири Лейма Гбови ҳамда яманлик ҳуқуқ ҳимоячиси Таваккуль Карманлардир. Нобель мукофоти қўмитаси қарорига кўра, мукофот аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, зўравонликларга қарши ҳаракатлардаги фаолликлари, халқаро миқёсдаги фаолияти учун тақдим этилганлиги баён этилган.

"АиФ"дан Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ, таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди