Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№45, 03.11.2011

МУЛОҲАЗА

МУОМАЛА МАДАНИЯТИ - ИНСОН ЗИЙНАТИ

Маҳмуд Қошғарий одобнинг боши - тил, деганларидек,инсоннинг маданиятини юксакликка чиқарувчи, унга обрў келтирувчи ҳам, шубҳасиз тилдир.

Алишер Навоий эса бу борада тилинг бирла кўнглингни бир тут, деб фикр билдирган. Бу сўзлар замирида ҳам жуда чуқур мазмун-моҳият бор, албатта. Шунингдек, Мохандас Ганди ўз тилини идора қилолмаган одамда ҳақиқат бўлмайди, деб таъкидлагани ҳам бежиз эмас.

Дарҳақиқат, мулойимлик ва ширинсўзлилик ҳикматнинг боши. Бу хислат фақат юксак фазилатлар эгаси бўлган одобли инсонларда мужассамдир. Инсоннинг гўзаллиги аввало, унинг тилида ва ҳатти-ҳаракатида билинади. Яхши сўз ва чиройли муомала ҳар қандай одамга зийнат бағишлайди.

Инсон улғайган сари қалбан покизаликка эҳтиёж сезади. Мансаб, мартаба, машҳурлик, соҳта обрў ортидан қувиш ва бошқа устунликларга эришишга мойиллик ўрнини аста-секин мулойимлик, мулоҳазакорлик, тўғрилик ва ҳалоллик эгаллайди.

Агар биз маънан покиза бўлсак, турли тартиб-қоидалар, панду насиҳатларсиз ҳам ҳаётда яхши инсон даражасига кўтарила оламиз. Зеро, буюклар айтиб ўтганидек:

Сўз қаттиғи эл кўнглига

озор айлар,

Юмшоғи кўнгилларни

гирифтор айлар.

Юлдуз ТЎХТАСИНОВА,

Андижон политехника касб-ҳунар коллежи

ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди