Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№46, 10.11.2011

ТЎҚҚИЗ ОЙЛИК ФАОЛИЯТ ТАҲЛИЛИ

Куни кеча вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида доимий ишловчи вилоят комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси Н.Якубова олиб борди.

Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шунингдек, мазкур йўналишда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.

Хотин-қизларни иқтисодий ислоҳотларга кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш масалаларига ҳам кенг тўхталиб ўтилди.

Хотин-қизлар учун иш ўринларини яратиш дастури 9 ойда 114,1 фоизга бажарилганлиги, хотин-қизларни иқтисодий ислоҳотларга жалб этиш, улар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида жами ажратилган кредитлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсганлиги ва 38 миллиард сўмдан зиёдроқни ташкил қилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш, "Яраштириш" комиссиялари фаолияти қониқарсиз ташкил этилганлиги, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалаларида оқсоқликка йўл қўйилаётганлиги эса нотиқлар томонидан танқид қилинди.

Йиғилишда аҳолининг, айниқса, хотин- қизларнинг тиббий маданияти ва саводхонлиги атрофлича муҳокама қилинди. Шу аснода вояга етмаган ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга бермаслик борасида ҳам қатъий назорат ўрнатилиши лозимлиги алоҳида уқтирилди.

Йиғилишда мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Муҳокама қилинган мавзулар доирасидаги ишларни янада яхшилаш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

З.АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди