Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№46, 10.11.2011

АНЖУМАНАНЖУМАН

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АСАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Тошкентда - Ўзбекистон Миллий университетида "Глобаллашув жараёнида ёшлар мафкуравий иммунитетини ошириш: замонавий ёндашув ва таълим-тарбия" мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда республика хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, вилоятлардан ташриф буюрган илғор хотин-қизлар, олималар, олий-ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг яқинда нашрдан чиққан "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" номли асари, унинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Дарҳақиқат, истиқлол тарихи ва мутақилликнинг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган мазкур китоб юртимиз истиқлоли, ана шу қисқа давр ичида амалга оширилган улуғвор ишлар ҳақидаги энг ишончли манба эканлиги кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда. Чунки давлатимиз раҳбари ўз китобида халқимиз тарихига назар ташлар экан, бугунги истиқлол шубҳасиз, миллатмиз кишиларининг нечоғли сабр-матонатли, метин иродали, эътиқодли эканликларини ифодалаб берганлар. Бинобарин, истиқлолга эришиш биз учун осон кечмаганига тарих шоҳиддир.

Тарихдан маълумки, миллат бор экан, у ҳеч қачон хавф-хатардан ҳоли бўлмаган. Ва унга қилинадиган хатарлар доимо сақланиб қолади. Демак, Президентимиз асарини ўрганиш асносида ҳар бир киши, айниқса, ёш авлод вакиллари миллатимизга нисбатан қилинадиган тажовузкор хатарларга қарши курашиш зарурлигини теран ҳис этадилар. Асар бу борада улар учун муҳим дастуриламал бўла олади.

Шу ўринда айтиш жоизки, Президентимизнинг ушбу китоби келажагимизни англаш йўлида алоҳида ўрин тутади. Негаки, китобда мозийга қайтиб иш кўриш бугунимизнинг ва эртамизнинг қадрига етишда катта аҳамият касб этишлиги яққол кўрсатиб ўтилган. Буни албатта, асарни ўрганиш жараёнида чуқур билиб олиш мумкин.

Шу маънода, Президентимиз китобини ўрганиш халқимиз кишилари учун муҳим эканлигини таъкидлаш зарур. Зеро, китобда муҳтарам юртбошимизнинг миллатлараро барқарорликни таъминлашдаги роли ва у олиб бораётган сиёсатнинг нечоғли тўғри ва муҳим эканлиги ўз аксини топган.

Шунингдек, "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" китоби талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантиришда ҳам алоҳида эътиборга моликдир. Сабаби, глобаллашув жараёнида ёшлар мафкуравий иммунитетини ошириш учун аввало, масалага замонавий жиҳатдан ёндашмоқ муҳимлиги батафсил ифодалаб берилган. Шу жиҳатлари билан мазкур китоб олим ва мутахассислар томонидан хрестоматия даражасидаги китоб, дея эътироф этилди.

Муҳтарам юртбошимиз асари моҳиятан барчанинг диққатини тортувчи асардир. Шу боис, асарни ўқиб-ўрганиш миллатимиз ҳар бир кишиси, айниқса, ёшлар учун фойдадан ҳоли эмас. Жумладан, бўлиб ўтган тадбирда ҳам асар юзасидан қизиқарли илмий маърузалар бўлди. Маърузачилар томонидан Президентимизнинг бу асарини методологик манбаа сифатида ўрганиш тавсия этилди ва жойларда унинг изчил тарғиботини олиб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси И. Э. Васитхонова иштирок этди.

Шоҳидахон ЮСУПОВА,

анжуман иштирокчиси,

вилоят "Олима" уюшмаси раиси, педагогика фанлари доктори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди