Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№46, 10.11.2011

13 НОЯБРЬ - ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ

ОНА ВА БОЛА СОҒЛИГИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Юртимизда хотин-қизлар, айниқса, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоятимизда ҳам бу борада қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, вилоятимиз шифокорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ мазкур йўналишда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида штаб ташкил этилиб, репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш борасидаги ишлар мувофиқлаш-тирилиб борилмоқда.

Айни кунда вилоят аҳолисининг 715500 нафарини туғиш ёшидаги аёллар, 764100 нафарини эса 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари белгиланган тартиблар доирасида олиб борилмоқда.

Туғиш ёшидаги аёллар жорий йилда ўтказилган икки бос-қичли тиббий кўрикнинг биринчи босқичида тўла, иккинчи босқичида эса тўққиз ой якунига кўра 90 фоиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик якунига кўра, турли экстрагенитал хасталиклар аниқланган 6700 нафар аёл амбулатор, 5091 нафар аёл стационар тартибда соғломлаштиришга жалб этилди.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Фертиль ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги" доирасида ўтказилган тадбирлар натижасида бу борадаги ишлар самараси янада ортди. Мазкур ҳафталик доирасидаги тиббий кўриклар туман ва шаҳарлардаги поликлиникаларда ҳамда вилоятдаги 341 та қишлоқ врачлик пунктларида ташкил этилди. Тадбир жараёнида 67 мингдан зиёд фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, турли касалликлар аниқланган аёллар ва болалар соғломлаштиришга жалб этилди.

Вилоятда репродуктив саломатлик, соғлом оилани шакллантириш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтишининг афзалликлари, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш борасида тарғибот, тушинтириш ҳамда профилактика ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида шифокор ва мутахассислар томонидан 89351 та суҳбатлар, 203 бор савол-жавоб кечалари ўтказилди. Ана шу даврда бўлиб ўтган йиғилиш ва семинарларда юқоридаги мавзулар бўйича 6217 та маърузалар ўқилди,

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туғиш ёшидаги аёллар ўртасида экстрагенитал касалликлар 4,2 фоизга, хомиладор аёллар ўртасида экстрагенитал касалликлар 11,1 фоизга, туғруқлар 5,1 фоизга, болалар ўлими 11,3 фоизга, болалар ногиронлиги 6,7 фоизга, умуман, фуқароларнинг турли хасталикларга чалиниш ҳолатлари кескин камайган.

Бир сўз билан айтганда, бугун вилоятимизда она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш учун барча шароитлар яратилган, тиббиёт муассасалари замонавий тиббий жиҳозлар билан етарли даражада таъминланган. Бу борадаги ишларни янада яхшилаш масаласи ҳеч қачон эътибордан четда қолмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, мен соғлиқни сақлаш тизимининг барча вакилларини касб байрамлари - тиббиёт ходимлари куни билан муборакбод этаман. Уларнинг шарафли ва масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилайман.

Миркомил ОТАХОЖИЕВ,

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

ТИББИЙ ХИЗМАТ

САВИЯСИ ЮКСАЛМОҚДА

Мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат савиясини юксалтириш, тиббиёт тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, қишлоқ врачлик пунктларига кўрсатилаётган эътибор, уларнинг фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида чекка-чекка ҳудудларда ҳам аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.

Айни кунда Марҳамат туманида фаолият кўрсатаётган 9 та шифохона ҳамда 27 та қишлоқ врачлик пункти 142 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.

Хусусан, туманнинг чегара ҳудудидаги 4 минг нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатаётган "Бобур" қишлоқ врачлик пунктида ишлар намунали ташкил этилган. Тажрибали ва малакали мутахассилар фаолият кўрсатаётган мазкур даволаш муассасаси ЭКГ, лаборатория ва бошқа зарур тиббий жиҳозлари билан таъминланган.

- Пунктнинг янги лаборатория жиҳозлари билан таъминланиши шу ернинг ўзида турли қон таҳлилларини олиш имконини берди, - дейди ҚВП мудираси Дилфузахон Мадалиева. Бу касалликни, унинг даражасини аниқлашда муҳим роль ўйнамоқда, қолаверса, беморларнинг биохимик қон таҳлили учун туман марказига бориб келишларига чек қўйди. Энг асосийси, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли тиббий хизмат савияси юксалмоқда.

Айниқса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришнинг йўналишида муайян ишлар олиб борилмоқда. Ҳудуддаги 1208 нафар туғиш ёшидаги аёллар кўрикдан ўтказилди. Турли экстрагенитал касалликлар аниқланган аёллар соғломлаштиришга жалб этилди.

Олиб борилаётган ишларда катта ҳамшира Наргизахон Ўктамова, ҳамшира Соҳибахон Хусановалар фаолиятини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бундан ташқари, шифокорлар томонидан репродуктив саломатлик, соғлом оилани шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш борасида тарғибот ва профилактика ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Натижада исталмаган хомиладорлик, болалар ногиронлиги, умуман, фуқароларнинг турли хасталикларга чалиниши камаймоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди