Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№46, 10.11.2011

ФИДОЙИ, ТАШАББУСКОР, СЕРҒАЙРАТ...

Тажрибали шифокор Азизахоннинг ўзига хос фазилати бор: у қандай ишга қўл урмасин, охирига етказмагунча тиниб-тинчимайди. Бош-қалар ғамини ўз ғами, дардини ўз дарди деб билади. Шу боис, умр йўли эзгулик билан зийнатланган. Кечга томон ўзига-ўзи ҳисоб беради: "Бугун кимга қандай маслаҳат бердим, кимларнинг оғирини енгил қилдим? Қабулимга умид билан келган қайси беморнинг кўнглини кўтаролдим? Одамлар саломат бўлиб юришлари учун нима қилсам экан?.."

Азизахоннинг номини эшитган аксарияти, аёллар юзида дарров табассум пайдо бўлади, қалбида миннатдорчилик ҳисси жўш уради. Чунки Азизахон Ишонходжаева ҳақиқий шифокор. У одамларни аввало, сўзи билан даволай олади. Бир марта суҳбатлашган инсон, яна опани кўргиси келади, инсон соғлиги йўлида хўп асқотадиган тавсияларини такрор эшитсам, дейди. Шу боис, у эл орасида ҳам, ҳамкасблари ўртасида ҳам алоҳида ҳурматга эга бўлган аёл.

Азизахон 1982 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, шаҳардаги 3-поликлиникада иш бошлади. Ёш шифокорнинг ғайрат-шижоати ва қобилиятини кўрган раҳбарлар уни 1991 йили шаҳарнинг 2-сонли поликлиникасига мудира этиб тайинлашди. Мана, 20 йилдирки, Азизахон Ишанходжаева мазкур тиббий муассасага раҳбарлик қилиб келмоқда.

- Ҳудудимизда 59692 нафар аҳоли бўлиб, шундан 14 ёшгача бўлган болалар 16580 нафарни, туғиш ёшидаги аёллар 12837 нафарни ташкил қилади, - дейди Азизахон. - Поликлиникамизда 10 нафар умумий амалиёт шифокори фаолият кўрсатади.

Яқинда иш юзасидан Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларда бўлиб, тажриба алмашдим, унинг афзаллик томонларини кўриб, 2012 йилдан ўзимизда татбиқ қилишни режалаштирдик. Чунки беморларни даволашдан кўра касалликнинг олдини олиш, бартараф қилиш муҳимроқ.

Оддий бир ҳақиқатни - инсоннинг соғлиги кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ эканини унутмаслик лозим. Касалликнинг олдини олиш учун фаол меҳнат қилиш, вақтида дам олиш, гигиеник кўникмаларга амал қилиш, соғлом турмуш асосида яшашни ўргатиш мақсадида кенг қамровли мажмуали (комплекс) дастур ишлаб чиққанмиз. Шу асосда биз ҳудудимиздаги 16 та маҳалла фуқаролар йиғини етакчилари ва фаоллари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бу эса ўз самарасини бермоқда. Шунингдек, дастур асосида маҳалла фаоллари учун икки кунлик "соғлом оила, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти" мавзусида тренинг машғулотлари ўтказдик. Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида мунтазам савол-жавоблар ўтказиш анъанага айланиб қолди.

Ҳа, тиниб-тинчимас шифокорнинг айни кунларда ишлари ҳар доимгидан-да кўпайган, чунки қиш эшик қоқиб турибди. Қишга тайёргарлик, кўмир-ўтин таъминоти масалалари унинг хаёлида. Мақсади - элга наф келтириш.

Шу ўринда биз ҳам Андижон шаҳар Халқ депутатлари кенгаши депутати, моҳир ташкилотчи, билимдон шифокор Азиза Ишонходжаевани, унинг жамоасини, қолаверса, барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этамиз.

Муҳиддин АЛИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди