Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№46, 10.11.2011

ТМУТАХАССИС ФИКРИ

ТАБИАТГА ЯХШИ МУНОСАБАТДА БЎЛАЙЛИК

Табиий офат - бу табиатда юз берадиган фавқулодда ўзгариш бўлиб, у инсонларнинг нормал яшаши, ишлаш шароитининг издан чиқарувчи инсон ва ҳайвонлар дунёсининг нобуд бўлиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ва моддий бойликларга талофат етиши билан боғлиқ ҳодисалардир.

Табиий офатларнинг турлари кўп. Ер силкиниши, сув тошқини, кучли шамол, ёнғин, қурғоқчилик ва бошқалар. Табиий офатлар бир-бирига боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган ҳолда юз бериши мумкин.

Табиий офат турлари ҳамма жойда кузатилавермайди. У бир-биридан фарқ қилишидан қатъий назар, умумий хусусиятга эга. Яъни, улар ўзини ўраб турган атроф-муҳитга жуда катта салбий таъсир кўрсатади.

Шу боис, табиий офатларнинг характери ва сабаблари ўз вақтида аниқланиб ўрганилса, унинг олдини олиш ёки улар келтирган зарар миқдорини бирмунча камайтириш мумкин.

Бизга маълумки, ер куррасида йилига 10 мингга яқин сезиларли зилзилалар бўлиб туради. Улардан асосан 15-20 таси кучли зилзилалар бўлиб, булар фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Зилзилаларнинг 15 фоизи Марказий Осиё ҳудудига тўғри келади. Ушбу зилзилалар Атлантика океани қир-ғоқларидан бошланиб, Марказий Осиё Жанубий-Шарқий йўналишида давом этиб, Тинч океанига туташади.

Республикамизда табиий офатларни аввалдан аниқлаш, эҳтиёт чораларини кўриш, аҳолини хабардор қилиш бўйича қатъий тизим шаклланган. Мамлакатимиз ҳудудининг 80 фоизи сейсмик жиҳатдан фаол ҳудуд ҳисобланади, шундан 55 фоизидан кўпроғида Рихтер шкаласи бўйича 7 балл атрофида зилзилалар бўлиши эҳтимоли бор. Шу сабабли қурилаётган иншоотларнинг зилзилага чидамлилиги оширилмоқда. Шунингдек, биноларни зилзилага бардошли қилиб қуриш, хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида амалдаги қонунларнинг ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ер ости табиий бойликларини қазиб олишда баъзи ҳолатларда хавф келтириб чиқарувчи усулларни қўллаш, сув ресурсларидан нотўғри фойдаланиш, катта-кичик дарёлар атрофларида тўғонлар қурилиши табиий офатлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Шуни эсдан чиқармаслигимиз лозимки, биз табиат билан эҳтиёткор муносабатда бўлмас эканмиз, табиий офатлар эҳтимоли асло камаймайди.

А.НАЗАРБОЕВ,

Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Андижон вилояти

Кенгаши раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди