Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№46, 10.11.2011

РУҲШУНОС ФИКРИ

ОИЛА ИЛМИ

Оиланинг асоси мураккаб эмас: бир эркак ва бир аёл ёки эр-хотин жуфтлигидан иборат.

Оилада ҳар иккисининг ҳам ўз ўрни ва вазифалари, ўз эркинликлари ва ҳуқуқлари бор. Аллоҳ эркак ва аёлга барча иноятларини адолат билан тақсим этиб, рисоладаги оила қандай бўлиши кераклигини ўзининг муқаддас китоб-лари орқали беками кўст баён этган. Ҳақиқий соғлом оила намунаси Шарқда - Ислом оламида эканлигини қайд этиб ўтиш жоиз. Ғарбда эса бу тартиб ўтган асрлардаёқ бузилиб улгурган эди. Ўз замонасида улуғ олмон файласуфи А.Шопенгауэр ҳам Ғарбдаги бу иллатни танқид этиб, бу борада Шарқдан ўрнак олиш лозимлигини куйиниб ёзган.

Боболаримиз яшаган кўҳна замонларда бу чегаралар анчайин дахлсиз ва мустаҳкам бўлганлиги сабабли ўтмишда "оилавий можаро" деган муаммо бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Бироқ ХХ аср ўзининг мислсиз ютуқлари ва иллатлари билан инсониятни бироз шошириб қўйди.

Ҳозирда биз "ажралиш" деган иборага кўникиб қолганмиз. Боболаримиз эҳтимол бу иборани умуман билишмагандир. Қанчадан-қанча ёшларимиз не-не орзу-ҳаваслар билан турмуш қуришади. Бироз вақт ўтгач эса уларнинг қанчадир фоизи ажралиш учун судга ариза беришади. Бироқ фаровон турмуш кечиришга ҳамма бирдек ҳақли.

Кўп йиллик кузатиш ва тахминларим натижасида аксарият ажралишларга оилавий номувофиқлик сабаб бўлмоқда, деган хулосага келдим...

Шу ўринда айтиш жоизки, муваффақиятли оила қуриш учун жўяли жавоб берадиган ягона фан бу юлдузлар илми - астрологиядир. Тақдир тақозоси билан ўзларига нужумий жиҳатдан энг мувофиқ турмуш ўртоғи танлай билиш жуда муҳим. Кўп ҳолларда қалб амри, муҳаббат билан оила қурганларнинг толеъномалари ўрганилганда уларнинг юлдузлари бир-бирларига мувофиқ келишини кўриб, фақат ҳайратланиш мумкин. Бундай ҳолатларга нисбатан доно халқимиз, "Ўхшатмагунча учратмас" ёки "Юлдузи - юлдузига тўғри келибди" каби ибораларни ишлатишади...

Мамадали БЕРКИНОВ,

руҳшунос.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди