Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№46, 10.11.2011

ШУКРОНАЛИК

Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил деб эълон қилингандан сўнг ўтган қисқа вақт давомида юртимиз фуқаролари ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Ана шу ўзгаришлар ичида энг каттаси ва шукру таҳсинга сазовори мусулмонларимизни диний эркинликка эришишларидир.

Дарҳақиқат, йиллар давомида ота-боболаримизнинг эришолмай келган орзу-умидларини кўриш сиз-у бизларга насиб этди. Истиқлол йилларида янги масжидлар, ўнлаб мадраса ва диний таълим муассасалари очилди. Марказий Осиёда ягона бўлган Тошкент Ислом университети ташкил қилинди. Ҳар йили минглаб мусулмонлар Ҳаж ва Умра зиёратига ҳеч қандай тўсиқларсиз бориб келмоқдалар. Диний байрамларимиз бўлмиш Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳукуматимиз томонидан қонуний дам олиш куни қилиб белгилаб берилди. Мусулмонларнинг диний ва маънавий эҳтиёжларини қоплаш мақсадида турли мавзудаги диний адабиётлар чоп этилмоқда. Албатта, бу улуғ неъматлар учун Аллоҳ таолога ҳамду сано ва беадад шукрлар бўлсин. Зеро, Парвардигори олам неъматларини яна ҳам зиёда қилиб беради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қиладики: "Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: "Қасамки, агар (берган) неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Бордию ношукрчилик қилсангизлар, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир" ("Иброҳим" сураси, 7-оят).

Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири тинчлик ва осойишталик неъматидир. Тинчлик ва хотиржамлик бўлган юртда ривожланиш ва тараққиёт бўлади. Аллоҳ таоло юртимиз фуқароларини мана шу неъмат билан ҳам сийлаб, мамлакатимизни самовий ва арозий бало ва офатлардан ҳифзу ҳимоя қилиб турибди.

Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилинган Ҳадисларнинг бирида: "Икки неъмат борки, кўпгина одамлар уни қадрига етмайдилар, бу - сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир".

...Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, ушбу неъмат сояси остида, тинчлик ва осойишталикдан оқилона фойдаланган ҳолда диёримизда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Аллоҳ таоло инсонга беназир ақлу идрок ато этганининг гувоҳи бўлар экансиз, халқ учун шундай қулайликлар туғилишига сабабчи бўлган кишилар ҳаққига дуо қилиш учун беихтиёр қўл очасиз. Тангри таолонинг: "Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Роббингиз фаришталарга: "Мен Ердан халифа (Одам) яратмоқчиман", - деганида, ..." - деган оятини (Бақара сураси, 30-оят) муфассирлар шарҳлар эканлар: "Унда ер юзини обод қилиб, уни гуллатиб-яшнатиш, одамлар учун қулайликлар туғдириш каби масалалар назарда тутилган", - деб изоҳлаганлар.

Дарҳақиқат, инсон ўзининг ана шундай салоҳияти билан бошқа маҳлуқотлардан устун туради. Барчамиз бу дунёмизни обод қилиш билан бирга охиратимиз учун кўпроқ савобли ишлар қилиш мақсадида елиб-югурамиз. Қолаверса, вафот этганимиздан сўнг ҳам, номаи аъмолимизга савоб ёзилишига сабаб бўладиган амалларни қилишга ошиқамиз. Бу ҳақида қуйидаги Ҳадис ривоят қилинган: Абу Хурайра (р.а.) ривоят қиладилар, Расули Акрам (с.а.в.) айтдилар: "Қачонки инсон вафот этса, унинг амаллари ҳам тўхтайди, лекин уч жиҳатдан унинг амал дафтарига савоб ёзилиб туради: садақаи жория, одамлар фойдаланадиган илм ва орқасидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд".

Демак, инсон ўз ҳаёти давомида кишилар манфаати учун бирор хайрли ишни амалга оширса, унга доимо савоб ёзилиб туради. Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам садақаи жорияга яққол мисол бўла олади. Айни кунда юртимизда қанчадан-қанча кўприклар, йўллар, ўқув даргоҳлар, турли корхоналар қуриб биткизилди ва яна қанчасининг қурилиши давом этмоқда.

Мўмин киши нима иш қилса, Парвардигорнинг ризолигини топишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши лозим. Шунингдек, Яратганнинг неъматларига шукр қилиш ҳам Унинг ризолигига эришишга сабаб бўлувчи омилдир. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: "...Агар шукр қилсангизлар (ва имон келтирсангизлар) У сизлар учун рози бўлур..." ("Зумар" сураси, 7-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг неъматларига шукр қилгувчи бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Раҳмонберди СОБИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Ғиштли" масжид

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди