Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№47, 17.11.2011

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ЖИГАРГА ЁРДАМ

Майиз, олхўри, ўрик қоқиларидан тайёрланган ширин салат жигарни тозалаб, унинг соғлом бўлиши учун ёрдам беради. (Лекин турп ошқозон-ичак ва юрак-қон томир касалликларида тавсия этилмайди.)

Битта йирик турп, иккита сабзи ва иккита олмани тозалаб, қирғичдан ўтказинг. Яримта лимоннинг шарбатини сиқиб олиб, пўстлоғини ҳам қирғичдан ўтказинг. Масаллиқларни аралаштириб, таъбга кўра асал қўшинг. Шиша идишда музлаткичда сақланг. Кунига бир қошиқдан истеъмол қилинг.

ТЕМИРГА БОЙ

Беҳи мураббоси жуда фойдали. Мураббога, майдаланган ўрик қоқи, майиз ва ёнғоқ мағзидан қўшиб истеъмол қилсангиз ёки уни тайёрлаш жараёнида шу маҳсулотлардан ҳам фойдалансангиз, темир моддасига бой малҳам бўлади. Бундай мураббони чой билан ичганда лимон ўрнига анор меваларини олишингиз мумкин. Темир танқислиги - анемия сизга хавф солмайди.

ОВҚАТЛАНИШ ВАҚТИДА СУЮҚЛИК ИЧМАНГ

Бу муҳим қоида. Ҳар қандай суюқлик (сув, чой, қаҳва) оғизга тушгач, сўлак ва шу билан бирга ферментларни, яъни, углевод ва қисман оқсил моддаларни ҳазм қилишни таъминлайди. Натижада бошданоқ овқатни ҳазм қилиш жараёни бузилади. Суюқлик ошқозонга тушгач, ошқозон ширасига айланади. Уни организмда тиклаш учун вақт ва қўшимча куч талаб этилади. Умумий тартибдан маълумки, жуда қуруқ овқат истеъмол қилсангиз, бир қултум сув ичиш керак экан.

Фақат ичимликлар иссиқ ёки совуқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, тана ҳароратидаги ошқозон энзимаси фаолияти тўхтайди. Бу вақтда овқат ошқозонда совиб, ноқулайликлар туғдиради.

ЮЛДУЗОЙ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди