№48, 24.11.2011 ДИЛДОРА БРОНЗА МЕДАЛИ СОҲИБАСИ
Латвия пойтахти Вильнюс шаҳрида аёллар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Жаҳондаги 56 давлатдан 500 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган мазкур чемпионатда мамлакатимиз самбочилари ҳам муносиб иштирок этдилар.
Мусобақаларда 52 кг. оғирлик тоифасида қатнашган Осиё, жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндори, андижонлик Дилдора Убайдуллаева Италия ва қирғизистонлик рақибаларидан устун келиб, финалга чиқиш учун ўтган учрашувда Россия вакиласига имкониятни бой берди. Мусобақаларда муваффақиятли қатнашган Дилдора жаҳон чемпионатининг бронза медали билан тақдирланди.
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|