№48, 24.11.2011 "АНДИЖАНКА" ФИНАЛДА ИМКОНИЯТНИ БОЙ БЕРДИ
Андижон шаҳрида футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги ўйинлари ўтказилди.
Мусобақа финалида Қашқадарёнинг "Севинч" ҳамда "Андижанка" жамоалари куч синашдилар. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳсда "Севинч" жамоаси футболчилари рақиблари устидан 2-3 ҳисобида ғалабага эришдилар. Шундай қилиб, жорий йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган "Севинч" жамоаси қизлари Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритдилар.
Ш. АБДУЛЛАЕВ.
|