Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№48, 24.11.2011

ХАЛҚАРО БИЗНЕС МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

Вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Андижон шаҳрида "Ҳамкор" халқаро бизнес марказининг очилиши ана шу ишларнинг ёрқин бир намунаси бўлди.

Замонавий лойиҳалар, хал-қаро андозаларга мос тарзда бунёд этилган 5 қаватли "Ҳамкор" Халқаро бизнес маркази Андижон шаҳрига кўрк бағишлаб турган бинолардан бири, десак асло муболаға бўлмайди.

Халқаро бизнес маркази мамлакатимиз банк тизимида муваффақиятли фаолият кўрсатаётган, республикамиз миқёсида 26 та филиал, 145 та минибанк ҳамда махсус шохобчага эга бўлган "Хамкорбанк" акционерлик-тижорат банки томонидан бунёд этилди. Марказда тадбиркорлар учун офислар, конференц-зал, ўқув маркази, меҳмонхона, ресторан, банк бўлими, кинозал, кафе-бар, қатор савдо дўконлари мавжуд. Марказ ишга тушиши билан кўплаб юртдошларимиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Айниқса, тадбиркор аёллар учун бизнес билан шуғулланиш, бу борадаги билим ва тажрибаларини ошириш учун имкониятлар янада кенгайди.

- "Ҳамкор" Халқаро бизнес маркази Андижонда тадбиркорликни янада ривожлантирш, ишбилармонлик борасида тажриба ўрганадиган, халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатадиган, тадбиркорларга ўз фаолиятларини янада такомиллаштириш, билимларини ошириш борасида кўмак берадиган маскан сифатида хизмат қилади, - дейди "Ҳамкорбанк" ОАТБ Кенгаши раиси Икромжон Ибрагимов.

Шу куни мазкур марказда "Андижон вилояти кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари саноат салоҳиятини кенгайтириш имкониятлари" мавзусида анжуман бўлиб ўтди

Анжуманда сўзга чиққанлар вилоятдаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш салоҳияти, ҳамкорлик борасидаги имкониятлари хусусида сўз юритдилар. Ҳорижий давлатлар вакиллари эса халқаро алоқаларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлари билан ўртоқлашдилар.

- Чиройли ва юксалиб бораётган Андижонга биринчи бор келишим, - дейди Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олдрих Вахтл. - Айниқса, Андижоннинг тадбиркорлик борасидаги имкониятлари кенг эканлигига гувоҳ бўлдим. Мақсадимиз Чехия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш. Бу жараёнда андижонлик тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этишини истардим.

Анжуманда турли жиҳоз ва технологиялар етказиб берувчи Ўзбек-Хитой савдо уйи, "Восход", "Жиҳозлар уйи", "TRISTAR TECHNOLGIES", " KMD", "ГАЗОМИР" сингари хорижий ва юртимиздаги компаниялар вакиллари тадбиркорларга ўз хизматлари бўйича зарур маълумотларни тақдим этдилар.

Анжуман тадбиркорлар учун янги-янги ҳамкорлар топиш имкониятини берди. Қолаверса, уларнинг бизнес соҳасидаги билим ва малакаларини янада бойитди.

Фаҳриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди