Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№48, 24.11.2011

"АСЛ ЛИБОСЛАР" ФЕСТИВАЛИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар бошқармаси ҳамкорлигида "Асл либослар" фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда олий ўқув юртлари талабалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўзларининг ранг-баранг либослари билан иштирок этдилар.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқубова очиб, барча иштирокчиларни муборакбод этди.

Фестивалда Андижон давлат тиббиёт, қишлоқ хўжалик институтлари , Андижон миллий ҳунармандчилик ва иқтисодиёт ҳамда Андижон енгил саноат касб-ҳунар коллежлари жамоалари "Ёшларнинг замонавий либослари", "Миллий матолардан тикилган либослар", шунингдек, "Мавсумий либослар" номинациялари бўйича хушбичим ва чиройли либосларини намойиш этдилар.

Қизлар ўртасида кийиниш маданиятини шакллантириш, миллий либосларимизга ҳурмат-эътибор ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестиваль истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, касбий маҳоратларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Ёш чевар қизларнинг кўргазмали чиқишлари мутахассислар томонидан баҳолаб борилди.

Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар талаба-ёшларнинг малака ва касб маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда.

Тадбир сўнггида ғолиб жамоалар, фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик мукофотлари билан тақдирландилар.

Баҳодиржон УММАТОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди