Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№48, 24.11.2011

АНЖУМАН

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

2011 йилнинг 18 ноябри куни Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди пойтахтимиз Тошкент шаҳрида "Оммавий ахборот воситаларининг молиявий барқарорлиги ва иқтисодий эркинлигини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари" мавзуида республика илмий-амалий конференциясини ташкил этди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад - мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ахборот соҳасини демократик ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВни эркин ривожлантиришда қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш, ОАВни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, медиа тармоққа бозор механизмларини жорий қилиш, ОАВ бозорида рақобат муҳитини шакллантириш бўйича белгиланган кенг кўламли вазифалар ижросини ўрганишдан иборатдир.

Унда экспертлар, фуқаролик институтлари, соҳага оид олий таълим муассаса вакиллари, мамлакатимиздаги ОАВлари муҳаррирлари ва журналистлари иштирок этдилар.

Анжуманда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши жамиятимиз, давлатимиз, жумладан, ахборот соҳасини янги сифат босқичига кўтаришда демократик янгиланиш ва модернизация борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий ва қонуний давоми эканлиги хусусида сўз юритилди. Шунингдек, фуқароларнинг миллий ахборот ресурсларини кўпайтириш ва яхшилашга оид Конституцион ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли, ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, соҳада амалга оширилаётган ишлар сифатини яхшилашда концепцияда келтирилган "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши, шунинг-дек, қабул қилиниши кўзда тутилаётган "Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида"ги Қонуни шубҳасиз, ОАВ мустақиллигини, ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини оширишга ҳамда иқтисодий манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.

Анжуман иштирокчилари муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида концепцияда келтирилган Қонунлар долзарб аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, "Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси хусусида сўз юритиб, мазкур ҳужжат бозор шароитида миллий матбуотимизни тизимли қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб беради, деган фикрни илгари сурдилар.

Анжуман сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВни эркин ривожлантириш бўйича қонунчилик асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб вазифаларни изчил илгари сурганлиги билан иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Маҳфуза НОРБОЕВА,

конференция иштирокчиси.

Тошкент-Андижон.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди