Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№48, 24.11.2011

ДИЛ ИЗҲОРИ

"ЭНГ УЛУҒ МУРАББИЙИМ"

Менинг назаримда ҳар бир болада қизиқиш, интилиш, билимга чанқоқлик энг аввало, оилада шаклланади. Ота-она унинг биринчи устози саналади.

Хусусан, менинг билимли, етук инсон бўлиб камол топишим учун устозларим қатори меҳрибон отажоним ҳамиша ёрдам беради, маслаҳатларини аямайди. У биз - фарзандлари тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. Илм олиш йўлида сабрли ва иродали бўлишимизни кўп таъкидлайди.

Отажоним оиламизнинг посбони, оиламиз тўкислиги учун қайғуриб яшайдиган, ҳаммамиз учун ибрат бўладиган инсон эканлиги билан доимо фахрланаман.

Нима учун бу ҳақда гапиряпти, деб ўйлаётгандирсиз?

Айрим тенгдошларим, дугоналарим билан суҳбатлашганимда, ота-оналари уларнинг ўқиши, билими билан умуман, қизиқмасликларини айтадилар. Уларнинг гапларини шууримга асло сиғдира олмайман. Наҳотки, ўз фарзандларининг билимига эътиборсиз бўлса, қай даражада илм олишларига қизиқмаса? Шу маънода, мен отамдан беҳад миннатдорман. Менга ҳамиша кўмак бергувчи отажонимни "энг улуғ мураббийим" деб биламан.

Ёш бўлсам-да, ота-оналарга илтимос қилардим: биз ёшларнинг ўқишимизга эътиборсиз бўлманг, бизга шижоат беринг, бизни қўллаб-қувватланг!

Ҳар бир ёш юртнинг келажаги, у улуғ олим, етук мутахассис бўлишга муносиб. Ҳар бир бола шубҳасиз, ана шундай эзгу орзу умидлар оғушида яшайди. Қолаверса, элнинг "шундай бола ўстирган ота-онасига раҳмат!" деган эътирофини топиш энг улуғ саодат эмасми?

Нигора НИЗОМИДДИНОВА,

талаба.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди