№48, 24.11.2011 ҲУНАРЛИ ХОР БЎЛМАС
ЧЕВАР АЯ
Андижон шаҳар "Бобур" маҳалласида яшовчи Пошшохон ая Мадаминовани маҳалла аҳли ана шундай деб атайдилар. Ҳақиқатан ҳам Пошшохон ая маҳалланинг "чевар аяси". Чунки у 30 йилдан буён дўппидўзлик ҳунарини эъзозлаб келади. Шу ҳунари орқасидан оиласига ҳалол ризқ-насиба олиб киради.
Айтиш жоизки, Пошшохон ая нафақат эркакларнинг "Андижонча" дўппиларини, балки, хотин-қизларимиз учун ҳам "Оқпар" дўппилар тикиб, харидорларга манзур бўлиб келмоқда. У 50 дан ортиқ шогирдлар ҳам етиштирган. Шунингдек, ҳунармандлар ўртасида бўладиган кўрик-танловларнинг шаҳар ҳамда вилоят босқичларида фаол иштирок этади.
Ш.КЕЛДИЕВ.
|