Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№48, 24.11.2011

МУЛОҲАЗА

БОЛА ТАРБИЯСИГА ОШИНМАЁТГАН АЁЛ

Мамлакатимизда хотин-қизларимизнинг жамоат ва давлат ишларида ҳамиша фаол бўлишларига катта эътибор қаратилмоқда. Турли соҳаларни эгаллаган, раҳбарликда ва тадбиркорликда эл назарига тушган кўплаб машҳур аёллар бор.

Албатта, севимли ишини ва оиласини бирдек уддалаётган, ўғил-қизларини комил инсонлар қаторига қўшаётган онахонлар кўпчиликни ташкил этади. Ана шундай фозила аёллар туфайли юртимизда ақлли ва доно йигит-қизлар вояга етаётгани қувонарлидир. Бироқ "шоли курмаксиз бўлмайди", айрим аёлларнинг моддий бойлик кетидан қувиб, маънавиятни унутиб қўяётганлари ачинарлидир. Айниқса, бу ҳолатлар савдогарликни касб қилиб олганлар орасида кўп учраяпти.

Бир куни чегара туманларидан бирига борган эдим. Қайтишда "Дамас" автомашинасида қайтадиган бўлдим. Ҳайдовчининг олдидаги ўриндиқ бўш бўлгани учун жойлашиб олдим. Машина салонининг орқаси ва ўрта ўриндиқнинг ярмигача каттагина юк жойлаштирилибди. Бир четда 30 ёшлардаги, оппоқ юзли, жуссаси нозик аёл қисинибгина ўтирибди. Аёлни суҳбатга тортдим.

- Опа, қаёққа йўл олдингиз?..

- Аслида узоқ вилоятданман, - дея гап бошлади у. - Бу ерлардан мол ташийман. Ҳар ҳафта келиб-кетаман. Уч кун уйда бўлсам, етти кун йўлдаман. Уч фарзандим бор. Болаларим катта бўлиб қолишган. Кичикларига катталари эплаб қараб туришади...

...Ҳамроҳимнинг "эплаб қараб туришади", деган гапини оч қолишмайди, ҳар тугул кунлари ўтяпти, маъносида тушундим. Ҳар ҳафта мол олиб келгани чиқиб кетаётган онанинг болалар тарбияси ҳақида жўнгина айтаётган жавоби мени ўйлантирди. Чунки аксарият бундай оилаларда вояга етаётган болалар тарбияси ёмон бўлишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Маънавиятдан кўра бойлик устун бўлган оилалардаги фарзанд-лар кўп ҳолларда жиноят оламига қадам қўйишаётганини сезмай қолишади. Онасидан алла тингламаётган, миллий тарбияга йўналтирилган эртаклардан узоқда улғаяётган қизларни ҳам, ўғил болаларни ҳам энди телевизор "тарбия" қилаётганига шубҳа йўқ.

Донишмандлардан бири "Бола тарбияси учун давлатни бошқаришдан кўра ҳам теранроқ мушоҳада, ундан ҳам чуқурроқ донишмандлик керак", деганида янглишмаган эди.

Она дегани бир этак болаларни дунёга келтириб қўйиш эмас, балки уларни миллий менталитетимизга хос тарзда тарбия қилишга эришиш, дегани ҳамдир. Йиллар давомида заҳмат чекиб, ғўргина боладан илмли инсонни камол топтириш аёлни юксак мавқега етиштиради. Афсус, буни ҳамма билганида эди, ҳамроҳимга ўхшаганлар қийналиб, юк ташимаган бўлишарди...

Шохруҳ ҲОЛИҚОВ,

Андижон давлат университети 1-босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди