Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№48, 24.11.2011

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ

ЛОҚАЙДЛИК ОҚИБАТЛАРИ...

Фуқароларимизнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга бўлган бепарволиклари, газ ва электр жиҳозлари ҳамда турли хилдаги иситиш воситаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишлари оқибатида 2011 йил 7 ноябрь кунига қадар вилоятимиз ҳудудида 691 та ёнғин ҳодисаси содир бўлди. Ёнғинлар натижасида 35 нафар инсон куйиш тан жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган ва 10 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Содир бўлган ёнғинларнинг 173 таси иситиш воситаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ва мўриконларининг носозлигидан, 300 та ёнғинлар электр симларининг қисқа туташуви ва электр жиҳозларидаги носозликлардан, 157 таси очиқ оловдан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишидан, 33 таси ёш болаларнинг назоратсиз қолдирилиб, гугурт ва олов билан ўйнашлари оқибатида, 28 таси бошқа турдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилишидан келиб чиққан.

Азиз ҳамюртлар!

Хонадонларингизда носоз ва ностандарт газ ва электр иситиш воситаларидан ҳамда газ тармоғига резина шланглар улаб фойдаланманг. Уй ёки хона ичида газ ҳидини сезсангиз, гугурт чақманг, электр чироғини ёқманг, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хона ичини шамоллатинг. Сўнг "04" телефон рақами орқали газ идорасига хабар қилинг. Ёниб турган шам ва очиқ оловни назоратсиз қолдирман. Яшаш уйининг том қисмига қуруқ хашакларни босиб қўйилишига ҳамда ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашига йўл қўйманг.

Азаматжон ШЕРМАТОВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ 5-ХЁХҚ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди