Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№48, 24.11.2011

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ЖАМИЯТ

Илм-одам фарзандининг мартабасини кўтариб, бошқа маҳлуқотлардан устувор этиши "Таълимул-мутаъаллими" китобида чиройли тарзда баён этилган: "Инсониятгагина хос бўлган илмнинг шарафли экани ҳеч кимга сир эмас. Чунки шижоат, журъат, қувват, саховат, шафқат каби илмдан бошқа ҳамма хислатлар инсонда ҳам, бошқа жонзотларда ҳам муштаракдур. Аллоҳ таоло илм билангина Одам алайҳис салоту вас-саломни фаришталардан афзаллигини изҳор қилди ва уларни (Одам алайҳис салоту вас-салом)га сажда қилмоққа буюрди".

Ана шундай шарафли мартабага етишиш учун фақатгина китоб ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки Ҳасан Басрий (р.а.) айтганларидек, одоб ҳам шарт қилинган: "Кимдаки одоб бўлмаса, унда илм йўқдур".

Демак, илмнинг аввали одоб бўлмоғи даркор экан. Бу ишга фақатгина мактаб ўқитувчилари эмас, кенг жамоатчилик ҳам масъуллигини унутмаслик лозим.

Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, фарзандимизни мактабга жўнатар эканмиз, ахлоқли, одобли бўлишга чорлаб, устозларини қаттиқ ҳурмат қилишликни, уларга зинҳор гап қайтармасликни, устозларининг олдида беодоблик қилмасликни, албатта тайинлаб айтиш керак. Юртбошимиз "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида таъкидлаганларидек: "Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафасидир".

Кейинги йилларда устозларнинг ҳурматини мақомига келтириш назаримизда,ҳақиқий шарқона одоблар доирасидан бироз чиқиб қолгандай. Ваҳоланки, биз қандай инсонларнинг авлодларимиз? Бизнинг ота-боболаримиз эмасми, устозга юксак эҳтиром кўрсатган, улар эмасми, устозни отадек улуғ мартабага кўтарган?! Бизнинг аждодларимиз эмасми, устозининг фарзандига ҳам иззат-икром кўрсатган?!

Ҳа, аввал устозни ҳурматлашни ўрганмасдан туриб, илмнинг моҳиятини англаб етиш мумкин эмас, ўқиган китоблардан ҳам барака топилмайди.

Дарҳақиқат, устоз эъзозга лойиқ инсон. Искандар Зулқарнайндан сўрабдилар:

- Нима учун устозингизни отангиздан ҳам кўпроқ ҳурмат қиласиз?

- Негаки, отам мени осмондан пастга туширди, мени дунёга келтирди. Устозим эса мени ердан осмонга кўтарди, яъни, мени улуғ мартабага, чексиз шону-шуҳратга етказди, - деб жавоб берган экан.

Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига Аллоҳ таолонинг Ўзи, фаришталар ва илм эгалари гувоҳлик бериши ҳақида баён қилинган "Оли Имрон" сурасининг 18-оятининг тафсирига кўра, баъзи муфассирлар Аллоҳ таолонинг гувоҳлиги далиллар пайдо қилиши билан, фаришталарнинг гувоҳлик бериши-иқрор бўлишлари билан, илм эгаларининг гувоҳликлари эса далиллар келтириб, исботлаб беришлик билан бўлади деганлар. Ибн Касир (р.а.)нинг тафсирларига кўра, ушбу ояти каримада илм аҳлининг даражаси юқори эканлиги баён қилинмоқда. Бу эса ҳар бир илм йўлини тутган инсонга шарафли масъулият юклайди.

Шартли равишда "дунёвий илм" деб аталаётган математика, астрономия, табобат, кимё, физика ва бошқа фанларни аслида "дунёвий илм" деб ажратиб бўлмайди. Негаки, мазкур илмлар ҳаммаси ҳам Қуръони Каримда мавжуд. Уларни пухта ўрганмасдан туриб, Қуръони Каримни яхши тушуниб бўлмайди. Шунинг учун ҳам фарзандларимиз ўқув даргоҳи дастуридаги ҳар бир илмни қунт билан ўрганишини таъминлаш келажак олдидаги масъулиятли вазифаларимиздандур.

Кези келганда, уларнинг кийинишига ҳам алоҳида эътибор беришимиз керак. Ҳолбуки, ўқув юртлари томонидан жорий этилаётган кийиниш усули содда, ҳаммабоп ва қулайдир. Кўпинча қишлоқ мактабларида бир хил кийиниб олган қизларимизни кўриб, кўзинг қувнайди.

Бироқ, аксарият мактабларда ўқувчилар ким ўзарга кийингандек кўринади. Боз устига, уларнинг эгнидаги кийимлари қимматбаҳолигидан ёқангни ушласанг, камига на мусулмончиликка, на тавсия қилинган кийиниш усулига мос тушмайди. Балки, йигит-қизларимизнинг юзидан шарм ва андиша пардасини олиб ташлагандек.

Айтиш жоизки, таълим-тарбия соҳаси ҳам Мустақиллик йилларида тубдан ислоҳ қилинди. Таълим бериш усуллари сифат ва савия жиҳатидан ўсганлиги ёшларимизнинг пухта билим эгаллашларини таъминлайди. Бу келажакка умид ва ишонч билан боқишимизга асос бўладиган муҳим омиллардандир.

Ёшларимиз мукаммал илм соҳиблари бўлиб, жамиятимиз ривожини юксакларга кўтарадиган инсонлар бўлишига ишонамиз. Аллоҳ барчага ана шундай даржотларга етишишликни насиб этсин.

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ,

Асака тумани бош имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди