Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№48, 24.11.2011

ОГОҲЛИК!

ЁШЛАРНИ БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН АСРАЙЛИК!

Мамлакатимиз иқтисодиётида темир йўл орқали юк ташилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу соҳа вакиллари зиммасига темир йўлларда манзилга ташилаётган юкларни беталофат етиб боришини таъминлашдек масъулиятли вазифа юкланган.

Андижон темир йўл бекатидаги Тармоқ ИИБ Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари томонидан бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, вояга етмаган ёшлар ўртасида профилактика ишлари фаол олиб борилмоқда. Бўлим ходимлари таълим муассасалари, маҳаллаларда бўлишиб, учрашувлар, суҳбатлар ўтказиб келмоқдалар.

Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, ўсмирларнинг темир йўл транспорти ҳаракати хавфсизлиги қонун-қоидаларига зид хатти-ҳаракатлари содир этилмоқда. Темирйўл ва унинг ҳудудларида ўсмирлар томонидагн чорва ҳайвонларини боқиш ҳолатлари аниқланиб, қонунбузарларга ҳамда уларнинг ота-оналарига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, темир йўл ўтган шаҳар ва туманлардаги қатор мактабларнинг ўқувчилари томонидан юк вагонларига тош отиш, турли қаттиқ металларни поезд йўлларига, рельсларига жойлаб, поезд ҳаракатига салбий таъсир этиш каби ҳуқуқбузарлик содир этилмоқда. Аниқланган ҳар бир ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.

Шу ўринда, вояга етмаган ана шундай қоидабузарларнинг ота-оналарига жиддий эътирозимиз бор. Фарзандларнинг бу каби ножўя ҳатти-ҳаракатлари олдини олиш учун уларни қаттиқ назорат қилишлари, фарзандлари тарбияси билан жиддий шуғулланишлари лозим.

Ҳар бир ота-она фарзандини бўш вақтида нима билан шуғулланаётганини суриштириб, уларни бирон бир фойдали машғулотга жалб этсалар, нур устига аъло нур бўлар эди.

Халқимизнинг "Кейинги пушаймон - ўзингга душман" деган доно сўзларига амал қилган ҳолда, афсус-надоматлар чекмаслик учун барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилайлик.

Мақсадимиз: ҳеч бир инсоннинг умри бевақт завол топмасин. Ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлайлик.

Х.САЙДУЛЛАЕВ,

Андижон темир йўл бекатидаги ТИИБ ВЕУН ва ХПГ инспектори, лейтенант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди