№49, 01.12.2011 ИЖОДИЙ СИНОВ
Олтинкўл тумани маданият саройида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 21 та ҳаваскорлик жамоаларининг навбатдаги ижодий синови бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир неча йилдан буён ижрочилик маҳорати юқори савияга кўтарилган, томошабинлар меҳрини қозонган жамоаларни ҳар уч йилда ижодий синовдан ўтказишни анъана тусига киритди.
Уларга "Халқ ҳаваскорлик жамоаси", "Намунали болалар жамоаси", "Халқ ҳаваскорлик студияси" унвонларининг берилиши эса ана шу янгиликнинг натижаси бўлди.
Иштирокчилар томонидан тайёрланган мусиқа, саҳна асарлари, куй-қўшиқлар, тасвирий ва халқ амалий санъати намуналари ҳайъат аъзоларига ҳам, томошабинларга ҳам манзур бўлди.
Айниқса, "Олтинкўл сози", "Наврўз", "Наво", "Тарона", "Олтинсоз" ашула ва рақс ансамбллари, "Сумалак", "Андиана" рақс, "Зилол" фольклор-этнографик ансамбллари, "Сўтақўзи" миниатюра театри, "Мадамин дорбоз", "Андижон самоси" дорбозлар гуруҳи, "Парвона" халқ театри каби жамоаларининг чиқишлари йиғилганларга хушнудлик бағишлади. Улар тайёрлаган мумтоз ва замонавий дастурлар бадиий кенгаш томонидан юқори баҳоланди.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|