№49, 01.12.2011 СПОРТДАГИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР
Гавҳарой Алибоева болалигидан спортга ошно. У Андижон шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида ўқиб юрган чоғларидаёқ спортнинг стол тенниси билан шуғулланди. Бу ёш спортчи 2008 йилда шаҳар мактаблари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада стол тенниси бўйича фахрли ўринни эгаллади.
Гавҳаройнинг спортга бўлган қизиқиши тобора ортиб борди. Мана, қарийб уч йилдан буён у спортнинг оғир атлетика тури билан шуғулланмоқда.
Бу йил май ойида оғир атлетика бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган республика чемпионатида қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва "Ўзбекистон чемпиони" деган номга сазовор бўлди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Осиё кубоги саралаш мусобақасида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллади. Бу ёш спортчи қизга яна янги муваффақиятларга эришишига дадил қадам бўлди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|