№51, 15.12.2011 ПИШЛОҚ САЛАТИ
Керакли масаллиқлар: 300 гр. пишлоқ, 200 гр.колбаса, 150 гр. суюқ қаймоқ, ярим боғ кўкат, 100 гр. бринза, туз таъбга кўра.
Тайёрланиши: Пишлоқнинг ярмини олиб, қирғичнинг катта томонидан ўтказасиз. Қолган пишлоқ, колбаса ва бринзани сомонсимон шаклда, кўкатни майда қилиб тўғрайсиз. Сўнг масаллиқларни аралаштириб, тузини ростлайсиз. Салатни ликопларга солиб, 1 ош қошиқда қаймоқ қуясиз ва устига қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепасиз.
Тайёр бўлган салатни дастурхонга тортасиз.
"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.
|