№52, 22.12.2011 ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР
ФИДОЙИ АЁЛ
Саломатхон опа Туманова билан суҳбат қилган инсон унинг фалсафага бой гап-сўзларини тинглаб,ҳаётий хулосалари тарбиявий аҳамиятга молик эканлигини сезмаслиги мумкин эмас.
Опанинг педагогик фаолияти бунга яққол мисолдир. 1972 йили Андижон давлат педагогика институтининг химия-биология факультетини тамомлаб, иш фаолиятини Ширмонбулоқдаги 21-умумтаълим мактабида бошлаган. Мактабда меҳнатсеварлиги,ҳаракатчанлиги, ташаббускорлиги билан бошқа ўқитувчилардан ажралиб турарди. Айнан шу хислатлари учунҳам раҳбарлар назарига тушди. 1984 йилда ёш педагог 45-умумтаълим мактабига директор этиб тайинланди. Саломатхон опа ўқитувчилар билан муносабатда доим уларнинг фикрини эшитишгаҳаракат қилди. Ўқитувчиларнинг ишлаш, изланиш имкониятлари билан қизиқади. Жамоага раҳбар бўлибгина эмас, сирдош,ҳамдард дўстдай тутди ўзини. Шу боисҳам у раҳбарлик қилаётган мактаб қисқа фурсат ичида тумандаги кўзга кўринган мактаблар қаторига қўшилди.ҳатто, ишлаб чиқариш бригадаси ташкил этилиб, мактаб республикага танилди.
Опанинг қўлида таълим олган шогирдлари бугун турли соҳаларнинг илғор вакиллари, эл-юрт назарига тушган инсонлардир. Муножатхон Йўлчиева, Алишер Каримов, Мирзоҳид Мирзаев, Минавархон Қорачаева, Маҳфиратхон Бердиқуловалар опани чин устоз сифатидаҳурмат қиладилар.
Саломатхон опа яхши директор, тажрибали муаллим сифатида меҳнатлари қадрланган. 1995 йили "Фидойи ўқитувчи" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Опа 2002 йили нафақага чиқди-ю, маҳалладошлари уни яна тинчитишмади. Ўзи истиқомат қилаётган Ширмонбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинига раис этиб сайлашди. Энди опа 2370 нафар аҳолини жипслаштиришдек ишга бош-қош. 1212 нафар аёлнинг қувонч-у ташвишига елкадош.
- Маҳалла аҳлининг ишончига кириш, уларнинг тўй-тўркини, маърака-ю маросимларида бош бўлиш менга катта масъулият юклайди, - дейди опа. - Уларга ўз гапингни айта олиш, йўриғингга солиш кези келганда осон эмас.
Ҳа, фахрий педагог, тиниб-тинчимас маҳалла раиси Саломатхон опа Туманова нафақат ишда фидойи, балки садоқатли оила бекаси, меҳрибон она, яхши қайнонаҳамдир.
Турмуш ўртоғи Садирали ака билан уч нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Ўғли Сайдулло "Ширмонбулоқ гулшодаси" фермер хўжалиги раҳбари, катта қизи Моҳидилхон - тадбиркор, Саидахон - моҳир чевар, келини Хулкарой - ўқитувчи.ҳар бирлари ўз оиласи билан бахтли. Набиралари эса унинг қувончи.
Орамизда оиладаҳам, жамиятдаҳам ўз ўрнига эга бўлган мана шундай фидойи аёлларимиз бор экан, оилалар мустаҳкам,ҳаётимиз осойишта кечиши шубҳасиз.
Раънохон
ЖУМАНИЁЗОВА.
Булоқбоши тумани.
|