Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№52, 22.12.2011

ПОКЛИК ИМОНДАНДИР

Ислом дини, инсонниҳам руҳий,ҳам жисмоний покликка чақириш билан бирга, инсониятга берилган неъматларни қадрлаш, авайлаб-асраш ва покиза тутишга буюради.

Бу поклик йўлида қилинганҳар бир иш шариатимизда юқори баҳоланади ва унга амал қилган инсонга улкан ажр-савоблар ва олий даражотлар ваъда қилинган. Жумладан, Қуръони Каримда шундай дейилади: "Жаннатда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ таоло эса покланувчиларни севади" ("Тавба" сураси, 108-оят).

Покликҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.)данҳам кўпҳадислар зикр қилинган. Жумладан, "Пок бўлинглар, зеро, Ислом - покликдир" - деб марҳамат қилади Расули Акрам (с.а.в.).

Инсоннинг руҳий-маънавий поклиги - инсон қалбини турлиҳалокатга олиб боргувчи: гина, адоват, кибр-ҳаво,ҳасад, риё ва шунга ўхшаш иллатлардан пок бўлмоғидир. Жисмоний поклик эса - инсоннинг зоҳиридаги: кўз, қулоқ, қўл, оёқ ва бошқа аъзоларини Парвардигор қайтарган гуноҳ ишлардан эҳтиёт қилмоқлигидир. Атрофга назар ташласак, чиройлиҳаёт кечиришимиз учун барча шароитлар мавжуд. Оёқларимиз остига тўшалган ер турли неъматлар инъом этмоқда,ҳар хил мевали ва манзарали дарахтлар олам чиройига чирой қўшиб,ҳаётимизни мунаввар бўлишини таъминламоқда. Табиатдаги мавжудҳаётбахш сувларни кўриб, кўзимиз қувонади, беихтиёр Яратганга беадад шукроналар айтамиз.

Бироқ орамизда айрим ношукр кимсалар борлигини кўриб, қалбингиз ранжийди.

Яқинда бир воқеанинг гувоҳи бўлдик. Бир хонадонга келин тушди. Тўйдан 15-20 кун ўтгандан кейин юмуш билан ўша келин тушган уй ёнидан ўтаётганимизда янги келинчакнинг ариқ бўйида бемалол ювган кирларини чайқаётганини кўриб қолдик...

... Наҳотки ўша қизимиз сув бебаҳо неъмат эканлигини, уни одамлар истеъмол қилишлари мумкинлигини, оқаётган сувни ифлос қилиш катта гуноҳ эканлигини билмаса? Унинг ота-онаси ёки келинчак улғайган маҳалла кексалари ана шу оддийҳақиқатни унга тушунтирмаган бўлсалар? Наҳотки, фарзанд тарбиясида ана шундай оддий нарсаларга эътибор бермаётган бўлсак?

Ота-боболаримиздан қолган удумларга кўра сувнингҳар бир томчисини асраш, сув йўлларини тозалаш, ариқ-зовурларни ифлосланишига йўл қўймаслик барчамизнинг инсонийлик бурчимиз эмасми? Шу ўринда, кишини қувонтирадиган бирҳайрли иш хусусида тўхталмоқчиман.ҳамқишлоғимиз Рафиқжон Эргашев яқин 10-15 йилдан буён тозаланмай келаётган, қишлоқ ўртасидан ўтадиган катта анҳорни техника ёрдамида тозаланишига бош-қош бўлди.

...Ҳа,ҳаётимизда ана шундай саховатли ва покликка интилувчан инсонлардан ибрат олайлик. Қолаверса, чор-атрофимизни тоза, озода тутиш инсонийлик бурчимиздир.

Азиз юртдошлар! Барчамизга фақат эзгу ва хайрли ишларни бажаришликни, қалбимиз, жисмимиз покиза бўлмоқлигини Аллоҳ насиб этсин.

Абдуғулом АБДУЛАХАТОВ,

Избоскан тумани, Мойгир қишлоғидаги "Катта" жомеъ масжидининг

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди