№52, 22.12.2011 ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ
ОТАМНИНГ ЁНИДА ОНАМ ЎТИРСА...
Бу йил санаторияга бордим. Икки кишилик хонадан жой беришди. Шеригим - Аъзамжон деган йигит. Пахтаобод туманидан. Яхши инсон экан. Бир кунда қадрдон бўлиб кетдик. Муолажаларни олиб бўлиб, аччиқ кўк чойни дамлаб, гаплашиб ўтирамиз, телевизор кўрамиз.
Бир куни телевизорда "Отангнинг ёнида онанг ўтирса!.." - деган қўшиқ янгради. Аъзамжон қўшиқни диққат билан эшитди: кўнгли бироз бузилгандай бўлди.
- Нима бўлди, Аъзамжон? - дедимҳайрон бўлиб.
- Э,ҳожи ака, бу дунё бир кам дунё экан. Биров отага зор, биров онага! Менҳам отага,ҳам онага зорман. Аслида, иккисиҳамҳаёт, бироқ, уларни ёнма-ён ўткизишнинг иложи йўқ! Қачон шу қўшиқни эшитсам, кайфиятим бузилади, - деди.
- Нима бўлган? - дедим телевизорни ўчириб.
- Майли, айтиб берай. Кўнглим бироз ёзилар...
- Гапиринг, ука! Одамнинг тафтини одам олади, - дедим.
...Дадам билан онам гўдаклигимда ажралишган экан. Дадам бошқа қизга уйланипти, онам эса бошқа эркак билан рўзғор қилибди. Мен бобом (онамнинг отаси)нинг қўлида қолибман. Бобом билан энамдан кейин мени тоғам тарбия қилди. Ота-онамнинг олдиларигаҳеч бормаганман. Дадамни-ку, умуман, танимай ўсдим. Эшитишимча, ёшлигимда излаб келса, кўрсатишмаган экан. "Олиб кетади" деб қўрқишганми, билмадим...
Хуллас, кейинчалик отам келмайҳам қўйибди. Онам эсаҳар замонда келиб турар, соғинармиди билмайман - пешонамдан ўпиб, кейин кўнглимни кўтариш мақсадида пул ёки бирон кийим-бош бериб кетарди.
Шу йўсин катта бўлдим. Ўқидим. Олий маълумот олдим. Кейин ишлаб юриб, оила қурдим.ҳаракат қилиб, ер участкаси олдим. Бир амаллаб иморат солдим. Алоҳида уй-жойимизга кўчиб чиққанимиздан сўнгҳам онам бизни йўқлаб келиб турарди. Орада қатор фарзандлар кўрдим - икки ўғил, уч қиз. Уларни тарбиялаб, улғайтирдик...
Яқинда катта қизимни чиқарадиган бўлдик. Дадам хаёлимдаҳам йўқ эди.ҳозирги "Отангнинг ёнида онанг ўтирса!" қўшиғини эшитиб: " - Онаси, мен дадамни топишим керак. Қизимизнинг тўйига олиб келишим шарт!" - деб юбордим.
Аёлим бироз ўйга толди. Кейин синиқ овоз билан: " - Шунча вақтдан бери келмаган, энди келармикин, дадаси?.." - деди.
- Келади, албатта, келади. Ўзим олиб келаман - дедим ички бир ишонч билан.
- Майли-ку, аммо бир ёқда тоғамиз бор - отангиз ўрнида оталик қилган... Бир томонда эса онамиз... Катталар билан маслаҳат қилиб, уларнинг олдиларидан ўтсангиз, яхши бўларди-да... - деди.
Қароримни эшитиб, тоғам: "Майли, жиян. Яхши ўйлабсан, ахир, ота рози - Худо рози, дейишади. Отангни топ, уйга бошлаб кел. Қизингга дуони отанг берса, нур устига нур бўлади. Мен розиман!" - деди.
Онамга мақсадимни айтсам: " - Агар даданг тўйга келса, мен сеникига қайтиб қадам босмайман, айтиб қўяй шуни. Сенҳам меникига келмайсан!"
"Ундай деманг, она", - дея ялиндим, ёлбордим, кўнмади. Кейин онам яшаётган қишлоқнинг отинойисига учраб, ниятимни тушунтирдим. Мулоҳазали аёл экан. Гапимни бўлмай тинглаб ўтирди-да, кейин: " - Сиз эртага онангизнинг олдига келинг. Мен гаплашиб кўраман, Худо хоҳласа, албатта, рози бўлади..." деди.
Отинойи холага раҳмат! Эртасига борсам, онам рози эканлигини айтиб қолса бўладими?!
- Майли, ўғлим... Ўтган ишларга салавот. Нима бўлгандаҳам ўша одам сенинг отанг. Тақдир, тақдир, деймиз-у, ўзимиздан ўтганини англамаймиз экан, - деб, сўнг узоқ йиллар ортда қолган хотираларини айтиб берди.
- ...Айб менданҳам ўтиб қолган ўшанда. Отангни Улуғнордаги бир совхозга агроном қилиб юборишганди. Кўчиб бордик. Сен қўлимда эдинг. Давлат қурган уйлардан бирида турдик. Даданг саҳар кетиб, кеч қайтарди. Мен сен билан қийналдим: йўқчилик қурсин, очин-тўқин қолиб кетдим. Хуллас,ҳаётга енгил қарадим. Охири тоқат қилолмай қочиб келдим. Даданг ортимдан келди, бормадим. "Бошқа уйлансангизҳам розиман", деб аччиғимдан тилхат ёзибҳам берибман-да... - онам сўзини тугатолмай, кўзига ёш олди.
Онамни юпатиб: " - Қўйинг, йиғламанг. Менҳар иккингизниҳам асло ташламайман. Сизларниҳурмат қиламан", - дедим...
Аъзамжон, анча азият чеккан йигит экансиз. Хўш, кейин дадангизнинг масаласи нима бўлди? - дея унга чой узатдим.
- Улуғнорга бордим. Отамни топдим. Яхши уй-жойлари, енгил машиналари бор, ўзига тинч оила экан. Мени яхши кутиб олди. Узоқ йил бир совхозда агроном, директор бўлиб ишлапти.ҳозир нафақада экан. Аёли биланҳаж сафарига борипти. Икки ўғли, уч қизи уйли-жойли, яхши ишларда ишлашар экан. Мени улар билан таништирди. Хуллас дадам оиласи билан тинч экан.
Ўша куни бир кеча қолдим. Тонггача суҳбатлашдик.
- Тўйингизга келдими, кейин, - дедим қизиқиб.
-ҳа, кампири, бир ўғли ва қизлари билан бирга келишди. Тўй яхши ўтди.ҳаммага дадамни таништирдим.
- Армонингиз қолмапти-да, ука, - дедим.
- Йўқ! Армоним бор: отамнинг ёнида онам ўтирмади. Бунинг иложи йўқ экан...
Олимжон РАҲИМОВ,
Асака тумани.
|