Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№2, 05.01.2012

МУШОҲАДА

"Қўл телефони тутмаган қизга уйланаман..."

Фан ва техника тараққиёти натижасида ҳаётимизга телевизор, компьютер каби техник жиҳозлар кириб келдики, улар ҳордиқ онларимизни унумли ва қизиқарли ўтказишга кўмак берса, иш жойимизда ишимизни енгиллаштиришда ёрдам беради.

Яқин йиллардан буён эса ҳаётимизга яна бир беминнат ёрдамчи, яъни мобиль телефон, маҳаллий тил билан айтганда "сотка" кириб келди. Унинг ёрдамида биз масофадан туриб, турли ишларимизни назорат қилиш имкониятига эга бўлдик.

Бугунги кунга келиб мобиль алоқа хизматидан мактаб ўқувчиларидан тортиб, талаба ва бошқа кўплаб касб эгалари фойдаланмоқдалар. Шу ўринда айтиш жоизки, мобиль телефон ҳар бир инсоннинг шахсий мулки ҳисоблангани билан ундан фойдаланишнинг ўз қонун-қоидалари, одоб чегаралари ҳам борлигини айрим ҳолларда унутиб қўйяпмиз. Чунки қўл телефонида шахсий масалалар ҳам ҳал этилади, шунинг учун кўпчилик олдида ёки транспортда кетаётганда бақириб суҳбатлашиш ва бошқаларни ҳам ҳар бир гапдан огоҳ этиш ярамайди.

Кўча кўйда-ку бор овозда ҳар хил мавзуда гаплашаётган ёшларни кўрганда норози бўлиб қараб қўямиз-у, ўтиб кетаверамиз. Лекин иш юзасидан бирор туманга бормоқчи бўлсак, яъни (транспортда) узоқроқ йўл босишга тўғри келса, ана, кўринг ҳангомани!

Биласиз, ҳозирги ёшлар жуда дадил. Баъзиларида ийманиш, истиҳола деган гап йўқ. Бир сафар жараёнида бунинг исботини кўрдим.

"Дамас"нинг орқа ўриндиғида ўтирган ёшгина қиз қўлидаги телефони жиринглаши билан ҳайдовчига юзланиб, радио овозини бироз пасайтириб қўйишини айтди-да, суҳбатга чоғланди.

Қиз дугонаси билан шундоқ очиқ гаплаша бошлади-ки, ҳатто ёнида ўтирган эркагу аёлларни ҳам унутиб юборди, гўё...

- Нилу, шу десанг, "ҳалиги" билан учрашувга чиқдим. Агар мени кўрганингда, умуман танимасдинг: бошимда рўмол, "эслик қиз" маскасини кийиб олдим-да...

Шундай деб у "ҳо-ҳо"лаб кулиб юборди. Биз йўловчилар гоҳ қизга, гоҳ бир-биримизга қараб қўйдик. Бу суҳбатни тинглаш кимнидир ғашини келтирса, кимдир базўр эшитиб кетди.

- Ўзиям гаҳ десам, қўлимга қўнадиган экан. Мендан кўра у қизариб, бўзаради, дегин. Зўрға ўзимни тийиб ўтирдим. Чунки бувим "Оиласи бизга маъқул келди, ҳар хил гапларни гапирма. Нима деса, индамай эшит, "хўп" дегин", - деб менга тайинлаб чиқарган эди-да!..

У томондан "Нима бўлди кейин", дейилди шекилли, "Куёв болага маъқул бўлибман, тўй ҳаракати бошланиб кетди, - деди у шодон. - Бугун "Закс" кўйлак кўрамиз. Куёв бола ҳам келади. Бир уни катта пулга туширай, шунда билади катта дорга осилганини..."

Боягина уни кўхликкина қиз экан, деб суқланиб қараган ҳамроҳлар унинг "одоби", муомаласи, асл қиёфасини кўриб, ёқа ушлашди.

- Шундай келиндан асрасин, - деди ёнимдаги ўрта ёш аёл, эшитилар, эшитилмас.

- Бечора куёв... Ҳали бу қиз хийла-найранглари билан тушган хонадонини не кўйга соларкин?.. - деди яна кимдир.

Қиз эса учрашув тафсилотларини бемалол гапириб, ўз манзилига етганда тушиб қолди.

- Бу гапиришида телефони ҳам ўчиб қолмади-я,- қизнинг суҳбатидан безор бўлган ҳайдовчи яна радио муруватини буради.

...Ҳа, биз юқорида шу мобиль телефоннинг афзаллик томонлари-ю, унда гаплашганда одоб чегарасидан чиқмаслик лозимлиги ҳақида фикр юритган эдик.

Яқинда бўз йигитлардан бири "Мен қўл телефони тутмаган қизга уйланаман", - деб қолди.

- Ундай қизлар йўқ, - деди шериги.

Бу йигитнинг шу қарорга келишига балки транспортда ёки жамоат жойларида қўл телефонидан қандай фойдаланиш лозимлигини билмаган, қисқа сўзлашув ўрнига сафсатабозлик билан одамларнинг ғашига тегаётган одобсиз, маънавияти саёз қизлар сабаб бўлаётгандир?!

Нима бўлганда ҳам мобиль телефони ҳар кимнинг шахсий мулки. Фақат ундан оқилона фойдаланиш, одоб чегарасидан чиқмасдан сўзлашиш - киши маънавиятини билдиради.

Шундай эмасми?..

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди