№3, 12.01.2012 ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ
Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида география, информатика, математика ва физика бўйича фан олимпиадасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган билимдонлар синовида шаҳардаги барча умумтаълим мактабларидан 206 нафар иқтидорли ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
- Илмга чанқоқ ёшларнинг ўз билим ва иқтидорини тўлақонли намоён этиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ўқувчиларнинг билими адолат тамойиллари асосида холис баҳоланди, - дейди Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш шаҳар бўлимининг услубчиси Матлубахон Раҳимова.
Якуний натижаларга кўра ғолиб деб топилган 8 нафар ўқувчи март ойида бўладиган фан олимпиадасининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Бошқа фанлар бўйича беллашувлар шаҳардаги 10-, 11-умумтаълим мактаблари ҳамда 35-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида юксак савияда ўтказилди.
О. ВАҲОБЖОНОВА.
|