Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№3, 12.01.2012

ШИФОБАХШ НЕЪМАТЛАР

ЧИЛОНЖИЙДА

Чилонжийда - жумрутдошлар оиласига мансуб бўлиб, меваси жуда фойдали, "озиқ моддалар хазинаси" деб ҳам юритилади. Табиий ҳолда Ўрта Ер денгизи атрофлари, Кичик Осиё, Эрон, Афғонистон, Монголия, Хитой ва Японияда, шунингдек, Кавказ, Тожикистонда - Хисор тизмаларининг ёнбағирларида ёввойи ҳолда ўсади.

Баландлиги 8-10 м., кўпинча танаси қийшиқ, сийрак шох-шаббалари эса тўқ-яшил рангдаги қалин баргларга эга. Меваси ширин, гўштли бўлади. У август ойида пишади. Таркибида кўп миқдорда қанд моддаси (қуруқ мевасида 64 фоизгача), оқсил (3-4 фоиз), минерал туз, пектин, витамин ва глюкозидлар бор.

Бу дарахт қадимдан фойдали доривор ўсимлик ҳисобланган. Пўсти ва барглари қон босими, жигар, буйрак, ошқозон ва бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилади. Пўстлоғи ва илдизида ошловчи моддалар бор.

Чилонжийданинг бир неча табиий шакллари, шунингдек, меваларини қайта ишлаш учун ёки уларни тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган кўпгина маданий навлари маълум. Бу дарахт тупроққа талабчан эмас, ҳавонинг қуруқлигини яхши кўради. Ёруғсевар, қурғоқчиликка ва совуққа чидамли дарахт.

Марказий Осиёда 100 йиллар муқаддам Хитой ва Афғонистондан келтирилган навлари маданийлаштирилиб, ўстирилган. Ҳозир чилонжийда республикамизнинг барча ҳудудида ўсади.

Тайёрловчи:

Абдураззоқ НАЗАРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди