№3, 12.01.2012 Орастахона
ЗАЙТУН МОЙИ ЁШАРТИРАДИ...
200 гр. асалга 100 гр. лимон шарбати, 50 гр. зайтун мойи солиб аралаштирасиз. Тайёр бўлган малҳамдан ҳар куни овқатдан олдин бир чой қошиғида ичиб турасиз.
Тадбирни 10 кун давомида такрорлайсиз ва малҳамни музлаткичда сақлайсиз.
ЮЗИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ
Юзингизни иссиқ буғга (бунда кўзларни бирон мато билан боғлаб олинг) тутиб, беш дақиқа туринг. Тери катакчалари очилади ва унга кичикроқ докага зайтун мойини шимдириб, аста қўясиз. 10 дақиқадан сўнг докани олиб ташлайсиз.
Ушбу тадбир юздаги ажинларни бартараф этади.
ОВОЗИНГИЗ МАЙИН БЎЛИШИ УЧУН...
Кечқурун ётишдан аввал, бурунга зайтун мойидан бир томчидан томизасиз.
Ушбу тадбирни бир ҳафта давомида бажарасиз. Шунда овозингиз тиниқ бўлиб майинлашади.
ТЎЛИШИШНИ ИСТАСАНГИЗ...
Кечқурун уйқуга ётишдан аввал ҳафтада икки марта ванна қабул қилинг ва зайтун мойидан баданнинг озғин жойларига охиста суртиб, айланма енгил массаж қилинг.
НИГОРА тайёрлади.
|