Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№4, 19.01.2012

АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Қорасув шаҳрида шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Мустаҳкам оила йили"га бағишланиб, "Соғлом она - юрт бахти" мавзуида аёллар спартакиадаси ўтказилди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими ҳамда шаҳардаги 19-ДИМИда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлардан ташкил топган 5 жамоа спортнинг бир неча тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Мусобақалар якунига кўра, тиббиёт тизими вакиллари биринчи, халқ таълими жамоаси иккинчи, маҳалла ва коллеж жамоалари учинчи ўринга сазовор бўлдилар.

Ғолибларни Қорасув шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Р.Абдураҳмонова, "Нуроний" жамғармасининг шаҳар бўлинмаси раиси К. Абдумаматов ҳамда ЎзХДП шаҳар кенгаши раиси Г.Ғозиевалар қутлашиб, уларга эсдалик совғалари топширдилар.

С.ХАСАНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди