Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 19.01.2012

ДИЛНОМА

Оналар дуоси

Бошингизга булут соя солганида, оёғингиз остида кулфат шарпаси кўринганида, ҳатто қўлингизга зирапча кирганчалик оғриқ сезганингизда қанчалар йироқда бўлмасин, албатта, ҳис қиладиган онанинг дуоси сизни асрайди.

Она дуосини олган инсонни кулфат ўз-ўзидан четлаб ўтади ёки қора булут сояси остида қолишингизга бир баҳя қолганида, ўз-ўзидан чекинади.

Ҳа, бу она дуосининг қудрати нечоғлик кучли, мўъжизакор эканлигидан нишонадир. Қулоғингиз остида: "Омон бўлгин, болам", деган сўзлари жаранглаб, дуолар қилар экан, ишларингизда ҳамиша омад ҳамроҳ бўлиши шубҳасиз. Яна, онангизнинг дуолари, тилаклари ҳаққини адо этмоқ доимий бурчингиз, гарданингиздаги масъулият эканлигини ҳам асло унутманг. Сизга шижоат ва матонат бериб турган ҳам, тўғри йўлга чорлайдиган ҳам, эл-юрт ардоғида бўлиш, ота-онангизга, ҳалқингизга муносиб фарзанд бўлиш ҳиссини қалбингизда уйғотиб турган ҳам ўша буюк қудрат - онанинг дуосидир.

Ахир, оналар тилагидаги: "Тинчлик-хотиржамлик бўл-син, хонадонимиздан қут-барака аримасин", деган самимий сўзларда сиздаги жамики бурчлар, мақсад-у муддаолар мужассам эмасми?

Сизни кўзлари қароғида, юрагининг ардоғида асраган оналар учун, Она каби қучоғида асраётган муқаддас она Ватан ҳаққи, уларнинг тинчини асраш учун ҳар лаҳза ҳушёр бўлинг. Сизни эса доимо ҳимоя қилгувчи - оналар дуоси бор, она Ватан дуоси бор. Дуо олган, уни оқлаган инсоннинг эса билингки, порлоқ истиқболи бор!

Тунлари оромим

бўлмаган чоғда,

Соғинчлар юрагим

тирнаган чоғда.

Хорғинлик гоҳида

қийнаган чоғда,

Онамнинг дуоси мени

асрайди.

Йўлимда ногаҳон

чоҳлари чиқса,

Омадим дафъатан

юзларин бурса,

Имон тарк этишга бир

баҳя қолса,

Онамнинг дуоси мени

асрайди.

Дилдора ХУШБАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди