Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 19.01.2012

ДИЛ ИЗҲОРИ

Муқаддас даргоҳ

Келинчак! Сулув, муниса келинчак, балки сенинг қал-бингда ҳам ғайрат, шижоат ўз ўрнида оташ муҳаббат ўша ўтган момолардан қолган излардир. Аждодлардан мерос - севиш, севилиш туйғуси ила муқаддас остонага қадам қўйдинг. Оила аталмиш даргоҳни азиз билиб, ҳам унда ўзинг азиза бўлиш орзусида келдинг. Бунинг учун энг аввало, ўз хонадонингни жон дилингдан суйгин, анъаналарингни асрагин. Онажонинг таъкид этганидек, мўъжазгина маҳаллангни қадрла, қўни-қўшнига насиба илиниб тургин. Айниқса, остонанг-ни гулларга буркагин, уни хатлаб ўтганларни илиқ кутиб ол ва ўзинг улар мафтун бўлиб турган гўзаллик - гулларнинг бир қисмидай бўлиб кўрингин.

Зеро, оилани гулдай яшнатди, дея сенга ҳавас этсинлар. Рўзғорни увол этмагил.

Дунё яшайверади. Бир куни наққош тақдир чеҳрангга ажиб зийнатли чизиқлар тортади. Ёнингга - ҳаётнинг ўзидай сокин, вазмин қайнонангга боқ, ҳикматгўй қайнота, тўй-маъракалар файзига айланган қўшнилар-оналарга қулоқ сол, сенга умид ва ишонч билан нигоҳ ташлаётган турмуш ўртоғингга назар сол. Бу муқаддас даргоҳдан норизо бўлиб қайтмагин. Кетмоқликдан асрасин!

Ҳамрохон

МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди