№4, 19.01.2012 Пазанда маслаҳати
"МЕҲМОН УЧУН" ТАОМИ
Керакли масаллиқлар: 500 гр. мол гўштидан қийма, 2 дона картошка, 2 дона қизил сабзи, 200 гр. думба ёғи, туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: Қийманинг тузини рост-лаб, думалоқ шаклда 4 та котлет ясайсиз ва устма-уст қилиб сомонча шаклида тўғралган картошка, қирғичдан чиқарилган сабзидан қўйиб чиқасиз. Ораларига туз ва зираворлар сепасиз. Кейин фольга қоғозини тўртбурчак қилиб қирқиб оласиз ва тайёрлаб қўйган котлетларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида қилиб ўрайсиз. Таомни газ духовкасида 30 дақиқа давомида пиширасиз.
Тайёр бўлгач, фольга қоғозини очиб, котлетларни аста ликопга соласиз. Устини кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортасиз.
"БОЛАЖОН" САЛАТИ
Керакли масаллиқлар: 200 гр. пиширилган товуқ гўшти, 150 гр. ёғли пишлоқ, 100 гр. консерваланган ширин маккажўхори, 2 дона картошка, бир боғ петрушка, салат барги, 200 гр. майонез.
Тайёрланиши: Картошкани сомонча шаклида тўғраб, ёғда қовуриб оласиз (чипса). Товуқ гўшти ва пишлоқни ҳам сомонча шаклида тўғрайсиз. Кейин идишга ҳамма масаллиқларни солиб, устига тўғралган петрушка ва майонезни қўшиб аралаштирасиз.
Тайёр салатни ликопларга солишдан аввал уни салат барги билан безайсиз.
"Таомнома" китоби асосида Н.РАЗЗОҚОВА тайёрлади.
|