Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№5, 26.01.2012

ДИЛ ТУҒЁНИ

Тилдаги ва дилдаги сўз

Чорраҳада машина кутиб турар эдим. Кўп ўтмай мен кутган йўналишдаги такси келди. Унга чиқиб, орқа ўриндиқдан жой олдим. Машинадаги йўловчи уч аёл диққатимни тортди, улар бир-бирлари билан имо-ишоралар ёрдамида гаплашишар эди.

Ҳа, улар соқов эдилар. Лекин юз-кўзларидан бахтиёр эканликларини сезиш қийин эмасди. Наздимда, улар кўчаларнинг кундан-кунга чирой очиб бораётганлиги тўғрисида суҳбат қуришарди. Кўнглим чуқур ўйга чўмди ва беихтиёр телефонда, машинада, қўйингки, ён-атрофимизда овозини баланд қилиб, бемаъни сўзлар билан, эшитсанг этинг жимирлайдиган хунук сўзларни айтиб, бақир-чақир қиладиган одамлар кўз ўнгимдан бир-бир ўтди.

Ўйлаб кўринг-а, Аллоҳ берган буюк неъматлардан бири - тил забони борлигига шукр қилиб, яхши зикрлар қилиш ўрнига маънисиз сўзлар билан кўпчиликнинг дилини хуфтон қилаётганлар борлигидан афсусланиб кетаман.

Тили бузуқ кимсаларнинг "тўтидай сайроқи" овозидан кўра, юқоридаги каби заиф аёлларнинг имо-ишоралари минг чандон ёқимлироқ эмасми?

Дилоромой ИСМАНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди