№7, 09.02.2012 БОБУРХОНЛИК КЕЧАСИ
Андижон шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 529 йиллигига бағишланган Бобурхонлик адабий кечаси бўлиб ўтди.
Кечада мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилфузахон Ҳайдарова Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек шеъриятига қўшган улкан ва салмоқли ҳиссаси ҳақида гапирди.
Шундан сўнг ўқувчилар Бобурнинг ғазал ва рубоийларидан ёд ўқидилар. Саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шоирнинг ҳаёти билан боғлиқ деворий газета ҳамда фотоальбомлар кўргазмалардан ўрин олди.
Адабий кеча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|