Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№7, 09.02.2012

КОЛЛЕЖДА ТАДБИР

Пахтаобод Маиший касб-ҳунар коллежида "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Коллежнинг 1-босқич талабалари томонидан ўтказилган мазкур тадбирда бугунги ёшларнинг хулқ-атвори, Ватанимизда уларга берилаётган кенг имкониятлар саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди.

Тадбирда сўзга чиққан коллеж директори ўринбосари Сайдулло Раҳмонов юртимиз ёшлари бугун кучли, билимли инсон бўлиб етишиши муҳим эканлиги ҳақида сўз юритди.

- Тадбиримиз бугун ўзгача руҳда ўтди,- дейди 31-гуруҳ раҳбари Хасанбой Мамарасулов. - Юртбошимиз таъбири билан айтганда, бугунги ёшларимиз ҳар томонлама етук ва комил инсон бўлиб вояга етишишлари, Ватанимизнинг ҳар бир қарич тупроғини қадрлашлари шарт. Бунинг учун эса бизнинг зиммамизга масъулиятли ва шарафли иш юклатилган. Биз ўқувчиларимизнинг ҳар томонлама билимли бўлиб етишишига жавобгармиз.

Ватан ҳақидаги куй-қўшиқлар, шеър ва рақслар кечага ўзгача файз киритди.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди