№7, 09.02.2012 "БЕҒАРАЗ КУЛГУ УЛАШГАН АДИБ"
Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот-кутубхона марказида таниқли ҳажвчи-ёзувчи Тўхташ Ашуров хотирасига бағишланган "Беғараз табассум улашган адиб" деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, шоира Хуршида бону, ижодкорлар Олимжон Холдор, Қамчибек Кенжа, Замира Рўзиева, Абдумутал Абдуллаев, Муҳаббат Отамирзаевалар Тўхташ Ашуровнинг ижодий мероси ҳақида гапириб бердилар.
Тадбирда АДТИ қошидаги академик лицей ўқувчилари иштирок этиб, адиб қаламига мансуб ҳажвий интермедияларидан намойиш этиб, кечага файз киритдилар.
Хотира кечасига таклиф этилган адибнинг оила аъзолари ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
|