№7, 09.02.2012 ВАТАН - БОҒДИР, СЕН УНДА ҒУНЧА...
Бу диёрнинг дашту шаҳрин кез,
Минг қарама - кўзинг тўймайди.
Тўрғай наво солса саҳаррез,
Сени мафтун қилмай қўймайди.
Ватан - боғдир, сен унда ғунча,
Хасин ёвга раво кўрганмас.
У қўрилар ўла-ўлгунча,
Мард Ватанга терс сўз айтганмас.
Ватан аслан уйдан, кўчадан,
Кўзга суюк жойдан бошланар.
У оналар ёпган кулчадан,
Балоғатга қадам ташланар.
Осмон битта, ер битта, жаннат, -
Саккизтамиш. Юзта бўлса ҳам,
Бу тупроққа алишмам-жиҳат.
Хасида ҳам жаннат мужассам!
Мўмин САТТОР.
|