Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№7, 09.02.2012

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШИ

Булоқбоши педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг 1-бос-қич талабаси Зулфия Мамаюсупова илмга чан-қоқ, изланувчан ёшлардан бири.

У конституция, ҳуқуқ-шунослик фанларига қизиқади. Шу боис ҳам кўп вақтини шу фанларни ўрганишга ажратади. Унинг чуқур билим олишида коллежнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Жаҳонгир Тўлановнинг ҳиссаси катта.

З. Мамаюсупованинг ўз устида тинимсиз ишлаши, орзу-истаклари сари дадил интилишлари бугун унга муваффақиятлар эшигини очаётгани рост.

У умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун 2010 йилда "Ҳуқуқий саводхонлик комилликка элтади", 2011 йилда "Ўз ҳуқуқингизни биласизми?" номли қўлланмалар ишлаб чиқди.

2011 йили "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг вилоят босқичида "Фемида" гуруҳи сардори, "Келажак овози-2011" кўрик-танловининг туман босқичи ҳамда тумандаги коллеж ёшлари ўртасида ўтказилган "Ватан равнақи учун барчамиз масъулмиз" номли танловнинг ғолиби бўлди.

Коллежда ўтказилган турли маънавий-маърифий тадбирлар Зулфия ёзган сценарийлар асосида ўтказилади. Унинг ташаббуси билан коллежда "Ёш ҳуқуқшунос" ҳамда тумандаги 11-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 2-3- синф ўқувчилари учун инглиз тили тўгараклари ташкил этилди.

Қаҳрамонимизнинг бадиий адабиётга, айниқса шеъриятга муҳаббати беқиёс. Шеърлари даврий нашрларда мунтазам чоп этилади. Зулфия Мамаюсупова "Бахтли болалик", "Беғубор орзулар ила..." номли шеърлар ва ривоятлар тўпламлари муаллифидир.

Зулфия таълим соҳасида изланади, юксакликка интилади. Ҳуқуқ оламининг билимдони сифатида жамиятимизни янада тараққий топишига ўз ҳиссасини қўшиш унинг юксак мақсадидир.

МОІИНУР - ИЗЛАНУВЧАН ТАЛАБА

Андижон давлат университети педагогика факультетининг 4-босқич талабаси Моҳинур Жўраева илмдан ўзига куч-қувват олаётган иқтидорли ёшлардан бири. У ўтган йили республика педагогика фани олимпиадасида 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг I даражали дипломи билан тақдирланди.

Иқтидорли талабамиз бу ютуққа осонгина эришгани йўқ. Унинг ортида ўз устида тинимсиз ишлаш машаққати турибди. Университет педагогика кафедрасининг илмий йўналиши бўлган "Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг фаолиятини ташхислашни ўрганишнинг назарий, методологик, технологик асослари" мавзуидаги тадқиқотда иштирок этиб, педагогик диагностиканинг назарий асосларидан хабардор бўлиш ва уни амалиётга қўллай олиш йўлларини ўрганди.

2011 йили Моҳинур "Инновацион технологиялар ва уларни таълим жараёнига жорий этишнинг назарий ва амалий масалалари" мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида иштирок этиб, "Энг яхши илмий мақола" номинацияси бўйича фахрли 2-ўринни эгаллади. Худди шу йили унинг олийгоҳ талабалари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун мўлжалланган "Интеграл таълимда технологиялар" номли ўқув қўлланмаси чоп этилди.

Назарий билимлари ва илмий изланишларини Андижон туманидаги 25- ҳамда Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабларида амалиётда қўллади. Олиб борилган илмий ва амалий меҳнатлар самараси натижасида М.Жўраева тадқиқот ўтказган Андижон туманидаги 25-мактабнинг 4-синф ўқитувчиси Ш.Розиқова "Очиқ дарслар" Республика фестивалида ғолибликни қўлга киритди. Унинг ўқув ишланмалари республика бошланғич синф ўқитувчилари орасида оммалаштирилди.

Айни кунда Моҳинур илмий изланишларини давом эттирмоқда.

Биз изланувчан талаба Моҳинурга илм йўлида омадлар тилаб қоламиз.

НИЯТИ УЛУҒ ҚИЗ

Зулфияхоним издошларидан яна бири - Дилдора Раҳматуллаевадир. Шифокорлар оиласида туғилиб вояга етаётган Дилдора келажакдаги касбий йўналишини аллақачон танлаб бўлган. Ота-она изидан боришни болалигидан жажжи юрагига тугиб олган қаҳрамонимиз айни пайтда Андижон давлат тиббиёт институти педиатрия факультетининг 2-босқич талабаси. Унинг мақсади беморлар дардига малҳам бўлиш. Дилдора институти қошидаги "Ёш олимлар" мактаби ҳамда "Биринчи босқич" клубининг фаол аъзоси. Ҳамиша ўзининг ташаббус ва ғоялари билан олға интилади. 2011 йили "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг вилоят босқичида "Avicenna" гуруҳи таркибида фаол иштирок этди. Институтда ўтказилган "Балли қизлар" танловининг "Энг зукко қиз" номинацияси ғолибаси бўлди. Институтда ўтказиладиган қатор интеллектуал ўйинлар ташкилотчиси.

Ўтган йили талабамиз "Эбботт Лабораториес" - Ўзбекистон-Франция қўшма компаниясининг "Бактерияли вагиноз. Бактериал вагинозни замонавий даволаш ва олдини олиш усуллари" мавзуидаги интерфаол семинари, "Тиббиётнинг долзарб муаммолари" мавзусида иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг республика илмий-амалий анжуманида фаол иштирок этди.

Иқтидор соҳибаси Дилдора "Интерфаол ўйин", "Адвокат ва прокурор" номли ноанъанавий дарс ишланмаси билан институтдаги устозлари эътиборига тушди. Ҳозирда "Ўсмир қизларда ҳайз циклининг бузилишини даволаш йўлларини оптималлаштириш" мавзусида илмий изланишни бошлаш ҳаракатида.

Дилдора фортепиано чолғу асбобини маҳорат билан ижро этиш баробарида кичик куйлар басталайди. Бўш вақтларида тикувчилик билан шуғулланади.

Қалби эгнидаги оппоқ либоси каби беғубор, хаста дилларга дармон бўлишдек улуғ ниятдаги Дилдорага самимий тилаклар билдириб қоламиз.

Ойдиной ВАҲОБЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди