Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№7, 09.02.2012

МУНОСАБАТ

Телефон кўтарган қиз

"- Ў, Фарҳодман денг... Камина эса Ширин. Фарҳод ва Ширин... Нақадар жарангли исмлар, тўғрими?.."

Автобусда кетар эканман, беихтиёр, қулоқларим остида қизнинг суҳбати жаранглади. Тўғри келган рақамни териб, гаплашаётган қизга атрофдагилар ҳам истеҳзоли қараб олишди.

"Қайси коллежда ўқийсиз? - телефондаги гапини давом эттиради қиз. - Бу дейман, спорт мактабида ўқисангиз керак? Билмадим... Нима, учрашувга чиқишимни истайсизми? Севганингиз йўқми? Вой, билиб қолса қовун тушмасин, тағин".

Қиз манзилига етди, шекилли, автобусдан тушиб кетди.

Мен эса қизнинг ортидан ўйланиб қолдим. Наҳотки, қиз бола ҳам шунчалар одобсиз бўлса?.. Бекорчи бўлгани учун телефондан фойдаланиб вақт ўтказишми бу, ёхуд бир инсонни масхара қилиб ҳузурланишми? Нима бўлганда ҳам жамоат жойида қиз бола ўзини чиройли тутиши, зарурат бўлмаса, телефондаги суҳбатларни ҳам кейинга суриб қўйиши лозим эмасми? Қиз бола ибоси, ҳаёси, энг асосийси, одоб ва андишаси билан гўзал кўринаркан!

...Бироздан сўнг яна бошқа бир қизнинг телефони жиринглаб қолди. У ёнида ўтирган йўловчига қараб, узр сўради. Кейин телефонга жавоб бераркан, паст товуш билан салом-алик қилди: "Сизни эшитяпман, акажон. Мана, етай деб қолдим, хавотир олманг..."

Унинг самимий сўзларини эшитиб, ҳавасим келди. Демак, телефон тутиш маданиятидан йироқ, одоб-ахлоқ борасида савияси саёз қизлар одамлар орасида ўз ҳурматларини йўқотишса, маънавияти бой инсонлар эса ҳаммада яхши таассурот қолдиришар экан. Бу борада ота-оналар ўз фарзандларига яхшироқ эътибор қаратсалар ёмон бўлмасди!

Гулноза

ШАРОБИДДИНОВА,

Балиқчи иқтисодиёт коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди