Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№7, 09.02.2012

Пазанда маслаҳати

"ИШТАҲА ОЧАР" ТАОМИ

Керакли маҳсулотлар: Тўрт дона картошка, 3 та тухум, бир ош қошиқ ун, 2 дона булғор қалампири, 200 гр. ёғли пишлоқ, бир боғ кашнич, 150 гр. дудланган гўшт, бир пиёла қаймоқ, 100 гр. ўсимлик мойи, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: Картошкани тозалаб, қирғичдан ўтказасиз ва унга зираворлар қўшиб, аралаштирасиз. Духовка патнисига доғланган ўсимлик мойидан суртиб, устига думалоқ торт қолипини ўрнатасиз ҳамда қолипга картошкани соласиз. Қаймоққа ун, тухум солиб, яхшилаб аралаштирасиз ва картошка устига оҳиста қуясиз. Кўкат, дудланган гўшт ҳамда булғор қалампирини майда тўртбурчак шаклида тўғраб, картошка устига устма-уст қилиб соласиз. Охирида қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепасиз.

Духовкада 200оС иссиқликда, 30 дақиқа давомида пиширасиз. Тайёр бўлган таомни олиб, пичоқ ёрдамида кесиб, ликопларга соласиз.

ЛИМОНЛИ ПИРОГ

Керакли маҳсулотлар: Икки дона лимон, 200 гр. сариёғ, 2 стакан ун, бир чой қошиқда кабартма, 1 стакан шакар, 4 та тухум, ярим чой қошиқда ванилин, 2 ош қошиқда қанд упаси.

Тайёрланиши: Унга шакар, кабартма, ванилин ва сариёғни солиб, аралаштирасиз ва бир сиқимини бошқа идишга олиб қўясиз. Қолган қисмига тухум чақиб, хамир қорасиз ва 30 дақиқага иссиқ жойга ўраб қўясиз.

Тинган хамирни жува ёрдамида думалоқ шаклда ёйиб оласиз. Духовка листига оқ қоғоз солиб, махсус думалоқ қолипни қўясиз. Кейин қолипга хамирни эҳтиёткорлик билан жойлайсиз ва гўштмайдалагичдан ўтказилган лимонни бир текисда соласиз. Унинг устига аввал олиб қўйган урпоқни сепиб чиқасиз. Сўнг духовкада 150оС иссиқликда, 45 дақиқа давомида пиширасиз.

Пирог тайёр бўлгач, совутасиз ва кесиб ликопларга солишдан аввал, устига қанд упасидан сепасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди