Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№8, 16.02.2012

Ғурур

ҚАТРА

Учрашдилар... Севишдилар... Сўнг ҳар куннинг шукуҳли лаҳзаларини бирга қарши оладиган бўлдилар.

Ҳафта ўтди, ойлар... ортидан йиллар... Ўша кун эса иккисининг ҳам ҳаётида ўчмас оғриқли из қолдирди. Узоқ баҳслашганларидан сўнг иккиси икки йўл томон, ғурур етовида юра бошладилар. Йигитнинг айби қизга "кетма" дейишга журъати етмагани-ю, қизнинг гуноҳи бошини эгганча, у ерни тарк этгани бўлди.

Ҳар кунги тўхтамай қилинаётган қўнғироқлар садоси ўз-ўзидан тинди. Бу борада йиллар занжирига йиллар уланди. Иккиси ҳам оилали, болали бўлди.

...Тўсатдан ёмғирли бир кунда тўқнашиб қолдилар. Фақат бу сафар қўлларидан тутиб олган гўдаклари-ю, ёнларида бегона ёр билан. Нигоҳлар туташган кўйи, аста узилди...

Бир-бирларидан узоқлашиб борар эканлар, ортларидан рўёбга чиқмаган орзулар, бажарилмаган ваъдалар чарх ураётгани ва сағир севги ҳамон бўзлаётганини сезмадилар. Сезсалар-да... ғурурнинг энди бу ерда кераги йўқ эди. Чунки у ўз ишини аллақачон қилиб улгурганди.

Дурдона МУХТОРОВА,

ЎзЖТУ талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди