Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№8, 16.02.2012

Оила бахти муносиб ҳулқдадир

Оила - жамиятнинг бир бўлаги, ажралмас қисмидир. У жамиятда тузилади ва шаклланади.

Шу ўринда, оиланинг жамиятдаги ўрни, аҳамияти хусусида сўзламоқ жоиздир. Оилада фарзандлар дунёга келиши, камол топиши - бу авлодлар давомийлигини таъминлайди. Авлодларнинг соғлом, баркамол бўлиб ўсишлари, жамият учун муносиб ворислар бўлиб етишишлари эса бевосита оилада шаклланади. Зеро, жамиятнинг мустаҳкам бўлиши оилалар бағрида вояга етаётган муносиб ворисларига боғлиқ.

Оилалар тинчлиги, бахт-саодати юртга кўрк эканлиги инобатга олинадиган бўлса, албатта, уларнинг мустаҳкамлиги долзарб вазифа сифатида намоён бўлади. 2012 йилнинг муҳтарам юртбошимиз томонидан "Мустаҳкам оила йили" деб номланиши ана шу вазифа масъулияти йўлидаги саъй-ҳаракатлардан биридир.

Дарҳақиқат, юртимизда оилага, айниқса, ёш оилаларга эътибор бериш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш масаласи устувор қилиб белгиланган. Уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, яшаш тарзларини яхшилаш, фаровонлигини ошириш учун зарур имкониятлар яратиб берилган.

Лекин айрим оилаларда яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланилмайди. Айтиш жоизки, бу борада оилада соғлом муҳит, юксак маънавият етишмайди. Эр-хотиннинг бир-бирига муносабати, ўзаро ҳурмати, фарзандлар тарбиясидаги бурч-масъулияти тўғри йўлга қўйилмаган. Оқибатда оила бахтига путур етади. Ваҳоланки, оила бахти муносиб ҳулқда ва оила низомига амал қилиб яшашдадир.

Оила - муқаддас қўрғон. У поклик асосига қурилади. Яъни, оиланинг низоми - бу никоҳ. Шунга амал қилиб тузилган оилада шубҳасиз, ҳалол-поклик, ўзаро аҳиллик қарор топади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, оилада эркак раҳбардир. Унинг ўрни, оталик бурчи ва вазифаси доимо устувор турмоғи керак. Аҳли аёлини, фарзандларини едириб-ичириш, кийинтириш, моддий эҳтиёжларини таъминлаш эр зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Шу билан бирга у аҳли аёлини ҳурматлаш, лутф кўрсатиш, фарзандларига оталик меҳрини бериш, уларни солиҳ фарзандлар қилиб тарбия-лашга масъулдир.

Эркак киши томонидан аёл зотига ҳурмат-эҳтиром баланд мақомда бўлиши керак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) : "Мўминларнинг имони энг комили унинг ҳулқи энг гўзалидир ва яхшиларингиз аёлларига яхши муносабатда бўлганларингиздур", деб марҳамат этганлар.

Илло, аёл унга хизматкор, қул эмас. Аёлни хўрлаш, жабр-зулм ўтказиш, асоссиз камситиш, ҳуқуқларини поймол этиш ваколати берилмаган унга. Шунинг баробарида, аёл зиммасига эрига итоат этиш, уни ҳурматлаш, оилада бекалик вазифасини бажариш масъулияти юкланган.

Демак, оилада эрнинг ўрни нечоғли баланд бўлса, аёлнинг ўрни-да, беқиёсдир. Аёлсиз оила ноқис ва бефайздир. Бинобарин, фарзанд тарбияси, хонадон файзи аёлга боғлиқ. Аёли бор уйда фаришта бўлади, оила саранжом-саришта, тартибли бўлади.

Гап оила мустаҳкамлиги, бахти хусусида борар экан, бу борада, аввало, аёлнинг хушҳулқлиги, эрига итоатгўйлиги талаб этилади.

Аёлнинг оқила, эрига меҳрибон бўлиши муҳимдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади: "Ё Расуллуллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир?" деб сўраганларида: "Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани, қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирадиган нарса ила хилоф қилмайдигани", дедилар.

Бундан кўринадики, аёл киши ҳеч қачон эридан изнсиз бирор иш қилмаслиги жоиздир.

Шу маънода, ўсмир ёшидаги қизларимиз одоб-ахлоқи борасида ҳам сўз юритмоқ лозимдур. Қизларимизни келинликка тайёрлаш, аввало, оилада амалга оширилмоғи керак. Афсуски, айрим оилаларда қизларни келинликка тайёрлашни фақат унга сеп йиғишда, деб тушунадиган ота-оналар бор. Ваҳоланки, мўл-кўл сеп, мол-дунё, бойлик ҳеч кимни бахтли қилолмайди.

Узоқни кўра билмаслигимиз кўзимизни кўр, қулоғимизни кар қилиб қўймоқда. Кейинги пайтларда никоҳ тўйларимиз ниҳоят даражада дабдабалашиб кетмоқда. Қизларнинг сепига керагидан ортиқча сарф-харажатлар қилинмоқда ва тўйдан кейинги лозиматлар ҳам ниҳоят даражада ортиқча бўлиб кетмоқда.

Хулоса шуки, тўйларни камчиқим ва исрофгарчиликсиз, рисоладагидек қилиб ўтказишга ҳаракат қилайлик, шунда оилаларимиз янада фаровон, оила бахти тўкис бўлишига эришамиз. Бу йўлда ниятларимизга етишишликни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.

Одилжон ҚОСИМОВ,

Андижон шаҳридаги "Уйғур" жомеъ

масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди