Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№8, 16.02.2012

НОН ТАНОВУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Инсон саломатлиги учун энг керакли озуқа бу нондир. Нонни истеъмол қилиш урф бўлган халқлар учун бу неъматнинг ўрнини босадиган ҳеч бир нарса йўқ. Нонни деярли ҳамма овқатлар билан тановул қилиш мумкин. Халқимизда "Ошдан кейин нон ейиш - суннат", деб бежиз айтилмаган.

Дарҳақиқат, паловдан сўнг нон ейилади. Сабаби, нон ош ҳазмини яхшилашга хизмат қилади. Бироқ, бу неъматнинг ўзини қандай истеъмол қилиш масаласи муҳимдир. Яъни, янги ёпилган нонни иссиқлигида тановул қилиш организм учун зарарли ҳисобланади. Аксинча, суви қочган ёки махсус қотирилган нонни истеъмол қилиш фойдалидир.

Ноннинг турларига тўхталадиган бўлсак, у деярли барча турдаги донлардан тайёрланиши мумкин. Масалан, буғдой, арпа, маккажўхори унидан тайёрланган нонлар жуда фойдали. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, тузи ўткир бўлиб тайёрланган нонни ейиш ўта зарарлидир. Бир кило хамирга 4 гр. туз солинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Тандирда ёпиладиган нонларнинг барчаси кепакли бўлсин. Шунда нонлар инсон саломатлиги учун фойдали бўлади.

Озодахон ОЛИМОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди